Минтақавий “112” фавқулодда хизматларни чақириш бўйича ягона рақам тизимининг оператор-лингвистлари хорижлик фуқароларга кечаю кундуз ёрдам кўрсатадилар. Улар кунига камида икки ёки учта хорижий тилдаги қўнғироқларни қабул қиладилар, деб хабар беради Москва вилояти “112” тизими матбуот хизмати.
“Тизимнинг оператор-лингвистлари рус тилини умуман ёки яхши билмайдиган фуқаролар билан мулоқот қилишда фавқулодда хизматлар ва бошқа муассасалар мутахассисларига таржима қилишда ёрдам беради”, — дейилади хабарда.
Чет эл фуқаролари ёрдам учун полиция ва тез ёрдамга мурожаат қилишади, шунингдек, кундалик масалалар бўйича маслаҳат сўрашади: йўқолган SIM -карта ёки ҳужжатларни қандай тиклаш ҳақида саволларига жавоб олишни истайдилар.
Йил бошидан бери Москва вилоятининг қутқарув хизмати 230 дан ортиқ турли тиллардаги мурожаатларни қабул қилди.
Манба: “Пущинская среда”.