Ўзбекистон фуқаролари йил бошидан буён қайси давлатларга саёҳат қилишди? Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Статистика агентлиги қуйидагича маълумот берган.
2023 йилнинг январь-июнь ойларида 2 млн. дан ортиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сайёҳлик мақсадларида хорижга сафар қилган.
Ўзбекистонликлар январь-июнь ойларида энг кўп сафар қилган давлатлар:
Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, ўтган йилнинг худди шу давридаги маълумотларда ўзбекистонликларнинг айрим мамлакатларга кўпроқ саёҳатга чиққанини кўришимиз мумкин. Масалан, 2002 йилнинг 1 июлигача бўлган даврда Қирғизистонга 1030 минг, Россияга – 105 минг, Саудия Арабистонига – 50 минг ва Мисрга – 21 минг нафар ўзбекистонлик саёҳатга чиққан.
Қозоғистонга борувчи юртдошларимизнинг сони деярли ўзгармаган – 336 минг нафар.
Айрим давлатларга эса, аксинча, борувчи одамлар сони камайиб кетган: Тожикистонга – 284 минг, Туркияга – 131 минг, БАА – 58 минг ҳамда, Қувайт – 5 минг нафар киши сафар қилган.