Maqola

1 351 17/11/2023

Ҳаммаси кафедаги можародан бошланди.

Воқеа 28 июнга ўтар кечаси содир бўлган. Тергов маълумотларига кўра, кафеда уч нафар ўзбекистонлик ўртасида низо келиб чиққан ва у муштлашувга айланган.

Ўзлари яшайдиган уйга боргандан сўнг улардан бири ухлаб ётган  шеригининг бўйин қисмига бир неча марта пичоқ урган. Эркак олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Изларни яшириш ва гувоҳни йўқ қилиш учун гумонланувчи уйга ўт қўйган. Ёнғин хоналарни қамраб олганига ишонч ҳосил қилгач, жиноятчи қочиб кетган. Бироқ у ниятига етолмади, учинчи одам қутқариб қолинди.

Россия Тергов қўмитасининг Астрахан шаҳрининг Киров тумани бўйича тергов бошқармаси “Қотиллик”, “Ўлдиришга уриниш”, “Бировнинг мулкини қасддан йўқ қилишга уриниш” моддалари бўйича жиноят ишини тергов қилишни якунлади.

Тергов етарлича далиллар тўплаган. Иш материаллари кўриб чиқиш учун судга ўтказилган.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya