Author Archive

Россияда ўқиётган ўзбек талабаси ўғирлаб кетилган ва калтакланган

Вақтида қайтарилмаган қарз талабанинг бошига бало бўлди. Қозонда ўзбекистонлик 19 ёшли талаба ўғирлаб кетилган, калтакланган ва ундан 50 минг рубл қарзи учун ярим миллион рубл талаб қилинган. Маълумотларга кўра, июл ойида бир йигит дўстидан 50 минг рубл қарз олиб, бир ой ичида қайтариб беришни ваъда қилган, бироқ октябр ойида...

Астраханда 8 ой ишлаб, ҳақини ололмаган ўзбеклар

Иш берувчи 36 нафар Ўзбекистон фуқаросини иш мавсуми тугаганидан кейин иш ҳақини тўлаб беришни ваъда қилиб, алдаган. 14 октябр куни Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Волгоград шаҳридаги ваколатхонасига Россиянинг Астрахан вилоятининг Камизяк туманида ишлаб келган 36 нафар Ўзбекистон фуқаролари иш ҳақларини ундиришда ёрдам сўраб мурожаат қилишди. Бу ҳақда АВТМнинг Волгограддаги...

Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларининг АҚШга кириши қийинлашади

Жорий йил бошида бир неча ўзбекистонлик АҚШга ИШИДга алоқадор одам ёрдамида киргани бунга сабаб бўлди. Қўшма Штатлар хавфсизликни кучайтириш мақсадида Европа Иттифоқидан Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари учун транзит визалари жорий этишни сўради. Бу қарор Марказий Осиёнинг айрим давлатларидан келган саёҳатчилар устидан назоратни кучайтиришга уриниш сифатида қабул қилинмоқда. Ташаббус шу...

Татаристонда такси ҳайдовчиларини оммавий текшириш давом этмоқда

Татаристонда Давлат йўл инспекцияси ходимлари томонидан такси ҳайдовчиларини оммавий текшириш ўтказилмоқда. Текширув чет эл фуқаролигига эга такси ҳайдовчиларига нисбатан амалга оширилади. Таксида ишлаётган мигрантларнинг йўловчи ташишга рухсати ва миграция қонунчилигига риоя қилиши текширилади. Шунингдек, мигрант такси ҳайдовчилари ўртасида тиббий кўрикдан ўтказилганилиги ҳам назоратдан ўтказилади.

Қинғир ишнинг қийиғи қирқ эмас, йигирма йилдан сўнг чиқди – Қотиллар жазосини олди

Йигирма йил аввал Якутск шаҳрида қотиллик содир этган жиноятчилар Саха Республикаси Олий суди суд ҳайъати томонидан айбдор деб топилди. Айбланувчиларнинг ёши 55 ва 38 ёшда бўлиб, улардан бири Тожикистон фуқароси, иккинчиси эса якутиялик аёл бўлган. Ёқутистон Олий суди матбуот хизмати 2023 йил 17 октябрь куни апелляция кенгаши уларни қотиллик...

Адашган мигрант: Паспортни йўқотиш икки йиллик қамоқ жазосига олиб келиши мумкин

ФСБнинг Саратов ва Самара вилоятлари бўйича чегара бошқармаси матбуот хизмати маълум қилишича, Саратов вилоятининг Озинский туманида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтмоқчи бўлган йигит қўлга олинган. Ташкилот маълумотларига кўра, Марказий Осиё республикаларидан бирининг 21 ёшли фуқароси Россияда бўлганида шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини йўқотиб қўйган. Шу сабабли у мамлакатда бошқа бўла олмаслигини...

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Ғазодаги касалхонага ҳужумни қоралади

Маълумки, кеча Ғазодаги “Ал-Аҳли” касалхонасига ракета ҳужуми уюштирилиши оқибатида мингга яқин одам ҳалок бўлди ёки жароҳат олди. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мазкур воқеа бўйича баёнот берди. “Ғазо секторидаги “Ал-Аҳли” касалхонасига уюштирилган ҳаво ҳужуми оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик. Бу даҳшатли зўравонлик...

Тюменга мигрантларнинг кўчиб келиши кўпайди

Вилоятга кўчиб келганлар кетганлар сонидан кўпайган. Жорий йилнинг дастлабки етти ойида Россиянинг турли ҳудудлари ва хорижий давлатлардан 27,3 минг киши доимий яшаш учун Тюмень вилоятига кўчиб келди. Шу билан бирга, 23 мингга яқин киши вилоятни тарк этган. Бу миграция ўсишининг 4,3 минг кишига кўпайишига олиб келди. Тюмень вилояти бу...

“Тошкентда яшаш қийин” – бу иборани ким қандай қабул қилади?

Дунёнинг барча давлатларида аҳолининг, айниқса ёшларнинг пойтахтга, йирик шаҳарларга интилиши табиий ҳолат. Ўзбекистон ҳам истисно эмас, неча йиллардирки Тошкент кўпчиликни оҳанрабодек тортиб келади. Аммо йирик шаҳарда яшаш, ўз ўрнини топиш ва энг муҳими – муваффақиятга эришиш осон эмас. “Тошкентда яшаш қийин”, деган иборани ҳаммамиз эшитганмиз. Унинг пайдо бўлишига маълум...

Уйга қайтиш: Қозоғистонда ўзбекистонлик қулликдан қутқарилди

Ўзбекистон фуқароси бедарак йўқолган деб эълон қилиниб, бир неча йил қулликда ушлаб турилган. Мурожаат қилган Ўзбекистон фуқароси уч нафар қариндоши билан маҳаллий ресторанлардан бирида ишлаганини, бироқ иш берувчи уларнинг паспортини олиб, уларга иш ҳақи тўламаганини маълум қилган. Бош консуллик ходимлари вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида воқеа жойига боришган, деб ёзади...
«Putin uchun o‘lish»: Markaziy Osiyoliklarning Rossiya armiyasidagi fojiasi

Navigatsiya