Author Archive

Тожикистон муҳожирлар ҳуқуқлари ҳимоясига жиддий киришди. Ички ишлар вазири Москвага борди

Тожикистон ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода Россияга икки асосий мақсад билан келди. Мақсад, тожик меҳнат муҳожирлари атрофидаги вазиятни муҳокама қилиш ва “Ориёнбанк” АК раиси ўринбосари Шуҳрат Исматуллоевни ўғирлаш ва ўлдиришда асосий гумонланувчи бўлган Дилшод Саидмуродовни ҳибсга олиш масаласини ҳал қилиш. Маълум қилинишича, президент Имомали Раҳмон топшириғига кўра Рамазон Раҳимзода...

Америкада ИШИДга алоқадор шахс ёрдамида мамлакатга кирган ўзбеклар қидирилмоқда

Маълумотларга кўра, Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) агентлари контрабанда билан алоқадор бўлган ва ИШИД билан ҳамкорликда гумон қилинган бир гуруҳ Ўзбекистон фуқароларини қидирмоқда. АҚШнинг бир қанча расмийлари CNN телеканалига хабар берган ушбу ноодатий воқеа шу қадар жиддий хавотир уйғотдики, Байден маъмуриятининг юқори мартабали аъзолари разведка ҳисоботини талаб қилди. Мавжуд маълумотларга кўра,...

“Золотая Корона” хакерлик ҳужумига учради

“Золотая Корона” пул ўтказмалари тизими DDoS ҳужумига учраган. Экспертларнинг фикрича, бунинг учун жавобгарликни украиналик хакерлар ўз зиммаларига олган. “Золотая Корона” Россияда, айниқса, чет элга ва чет элдан пул жўнатишни қийинлаштирган санкциялар туфайли оммалашди. Хакерлар “Золотая Корона” (KoronaPay) пул ўтказмалари тизимига ҳужум қилишди, бу ҳақда телеграмдаги профил чатлари ва ёпиқ форумлардаги...

Доғистонлик депутат муҳожирларга холис муносабатда бўлишга чақирди

Доғистон вакили бўлган Давлат Думаси депутати Бийсултон Ҳамзаев ўзининг телеграм каналида муҳожирларни қўллаб-қувватлашини, уларни адолатсиз ҳужумлардан ҳимоя қилишини билдирди. У бундан атиги 30 йил муқаддам барча бир мамлакат фуқаролари бўлгани ва буни унутмаслик кераклигини эслатган. Депутат мигрантлар ўртасидаги жиноятларга баҳо бериш адолатсиз ва нохолис эканига эътибор қаратади. У ушбу...

Ишчи кучи танқислиги Венгрия ва Польша ҳукуматларини мигрантларга қарши сиёсатдан воз кечишга мажбур қилмоқда

Европа Иттифоқининг миграция сиёсатига йиллар давомида қарши бўлган давлатлари – Венгрия ва Польша энди маълум бўлишича, хорижий ишчиларсиз ишлай олмас экан. Бу ҳақда Bloomberg маълумотларига таяниб, Литванинг рус тилидаги “Обзор” нашри хабар бермоқда. Муаллифлар 2015 йилда муҳожирлардан ҳимояланиш учун чегарада панжара қурган Венгрия расмийларининг риторикаси кескин ўзгарганига эътибор қаратишган. Бундан...

Саратовда ўзбекистонлик мигрант фирибгарлик билан қўлга тушди

Саратов вилоятида фирибгарликда гумон қилинаётган меҳнат муҳожири қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг вилоят бошқармаси маълум қилмоқда. Россияга ишлаш учун келган ўзбекистонлик Самарада яшаган. Телефон фирибгарлари у билан боғланиб, ҳамкорлик қилишни таклиф қилишган. У рози бўлади. Қаллоблар қурбонлардан «қариндошингиз бахтсиз ҳодисага учради» схемаси бўйича пул ундиришган. Муҳожирнинг вазифаси...

“Бизга қуролланган маҳбуслар етмаяпти, келинглар, муҳожирларни кўпроқ қўшамиз…”

Россияда ҳарбий хизматдан бўйин товлаганларни фуқароликдан маҳрум қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда. Ташаббус депутатлар, ҳуқуқшунослар ва сиёсатшунослар орасида муҳокамага сабаб бўлди. Қонун лойиҳасининг хусусиятлари қандай, у қанча одамга таъсир қилиши мумкин ва нима учун ҳужжат матнини Украинанинг собиқ фуқароларига нисбатан қайта ишлаш керак? Давлат Думасига ҳарбий рўйхатга олишдан...

Ўзбекистонлик муҳожир ўғлининг IQ кўрсаткичи Эйнштейнникидан юқори

12 ёшли Юсуф Азимов 2023 йил июнь ойида Mensa тестида 162 балл тўплаган ва рейтингнинг юқори поғонасига кўтарилди. Азимовнинг айтишича, ўғли бир ёшида инглиз тилида гапириб, уч ёшидаёқ инглиз тилидаги китобларни ўқий олган. Унинг ўқишга бўлган иштиёқи болалигидан яққол намоён бўлди ва бу унинг диққатга сазовор хусусиятларидан бирига айланди....

Россия фуқаролигини олишни хоҳловчи хорижликлар Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузишга мажбурланмоқда

Калуга вилоятида Россия фуқаролигини олишга қарор қилган хорижликлар биринчи навбатда ҳарбий хизмат учун шартнома тузишни талаб қилиб, ҳужжатларни қабул қилишдан бош тортишмоқда, деб хабар берган ҳуқуқ ҳимоячиси Татяна Котляр «7×7 — Горизонтальная Россия» нашрига. Котлярнинг сўзларига кўра, бу каби  бешта ҳолат маълум, аммо чет элликларнинг ўзлари ва уларнинг қариндошларининг...

Украиналик болалар таътилга Ўзбекистонга келишди

Харков, Херсон, Николаев, Запорожье, Суми, Хмелницкий, Львов ва Киевдлик 45 нафар украиналик бола ва уларнинг ҳамроҳлари Тошкентга дам олиш ва реабилитация учун учиб келишди. 12 кун давомида улар «Анор» тоғ лагерида бўлишади. Уруш жафосидан азият чеккан болаларни ўзбек миллий одатларига кўра кутиб олишди. Мазкур тадбир Ўзбекистон тадбиркорлари ва нодавлат...
«Putin uchun o‘lish»: Markaziy Osiyoliklarning Rossiya armiyasidagi fojiasi

Navigatsiya