Ўзбекистондан қиймати $10 минггача бўлган заргарлик буюмларини олиб чиқишга рухсат берилади

Президент заргарлик саноатини қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирларни маълум қилди: жисмоний шахсларга қиймати $10 минггача бўлган заргарлик буюмларини Ўзбекистондан олиб чиқишга рухсат берилади, хомашё олиб кириш ва олиб чиқиш лицензияси бекор қилинади ва улар импорт божларидан озод қилинади. 7 ноябрь куни президент Шавкат Мирзиёев маҳаллий саноатни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди, деб хабар берди унинг...








