Author Archive

Топилди

Токтосун уулу Тилек исм фамилияли Қирғистон фуқоросига тегишли миграцион карта ва регистирация топиб олдим.Мурожаат учун телефон: 89996798483

ФМХ ИИВ таркибига киргач…

Жорий йилнинг 5 апрель куни Россия Президенти В.В.Путиннинг фармонига кўра, РФ Федерал Миграция Хизмати Ички ишлар вазирлиги таркибига киритилди.Россия Федерацияси ИИВ ФМХ ишини ўз зиммасига олганидан буён бир қатор ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.

Чет элда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик муҳожирлар иш стажи Ўзбекистонда ҳисобга олинади.

Чет элда ёлланган ҳолда ишлаётган ўзбекистонлик муҳожирлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш имконига эга бўлишди. "Бадаллар ўз вақтида тўлаб борилганда, чет элда ишловчи шахслар Қонунга мувофиқ Ўзбекистонда пенсия таъминоти ҳуқуқига эга бўладилар", дейилади lex.uz сайтида келтирилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарорида.

“Менинг онам Россияда”

“Болалар уйининг боласи асфальтга она суратини чизди ва унинг бағрига кириб ётди. Онага хурмат сабаб хатто пойафзалини ечди”.Ҳар қандай бағритош инсоннинг юрагини эзадиган даражадаги бу сурат интернет тармоқларида юқоридаги изоҳ билан машҳур бўлди. Аммо кўп ўтмай, изоҳнинг асоссизлиги маълум бўлди.Эронлик сураткаш Баҳореҳ Бишех ўз зеҳни билан оддий бир...

Билим ва кўтаринки руҳ – Россияга кириш чиптаси

Россияга келган инсон мослашиш жараёнида бироз ноқулайлик ҳис қилиши табиий. Ташриф буюрувчиларга маслаҳат тарзида “Миллатчиликсиз мамлакат” ижтимоий лавҳасининг бош ташаббускори,“Ягона Миграция Хизмати” юристи Бахром Исмаиловнинг “Россия для всех” сайти учун берган интервьюсини қисқартирилган ҳолда эътиборингизга ҳавола қилишни лозим деб топдик.

Бола учун пул

8 ёшли фарзандини ҳам сўрашса 6 ёшман дегин, деб метро йўлагидан ўтказадиган, автобусларда ўсмир боласига пул тўлаш у ёқда турсин, ўзига йўлкирани ярмини аранг берадиган халқимиз кўз ўнгимдан ўтди. Ич-ичимдан зил кетдим

«Енгил пул» қаерда… бор? Борми ўзи?

«Ҳа, энди чет элда бели оғримасдан доллар топгандан кейин шу-да. Бундайлар учун пул хазондай гап», деб қўйишади. Афсуски, хўжакўрсинга сарфланаётган ўша пуллар катта машаққат, кўп ҳолларда таҳқиру хўрликлар, йуқотилаётган соғлиқ эвазига қўлга киритилаётганлигидан аксарият бехабар.

«Билайн Ўзбекистон»: Россиядан ўтказилган маблағ уч баробарга кўпаяди»

Россиядан Билайн Ўзбекистон абонентининг ҳисоби 5 АҚШ доллари ва ундан ортиқ маблағга тўлдирилса, Ўзбекистондаги абонент ўз балансига уч баробар кўп маблағга эга бўлади. Энг камида ҳисоб 5 АҚШ долларига тўлдирилса, абонент асосий балансига 5 $ ўтиб, бонус тариқасида 10 $ қўшилади.
«Putin uchun o‘lish»: Markaziy Osiyoliklarning Rossiya armiyasidagi fojiasi

Navigatsiya