Maqola

1 758 20/12/2023

Москва вилояти, Балашиха шаҳридаги Ольгино микрорайонидаги уй аҳолиси ўз дворниги, яъни фаррошини яқинлашиб келаётган Янги йил билан табриклашди. Улар ўзбекистонлик Шуҳрат Ражабовга 17 минг 600 рубл йиғишган.

Уч кун олдин кўп қаватли уй чатида шундай хабар пайдо бўлган эди: “Ҳурматли қўшнилар! Бизнинг йўлаклар ва йўлларимиз бутун Москва вилоятидаги энг тозаси. “Ваня” циклони фаррошимиз Шурикнинг елкасига жуда оғир юкни қўйди. Унинг мардонавор меҳнати учун раҳмат айтайлик! У жуда хурсанд бўлади”.

Йиғилишга деярли барча қўшнилар қўшилди.

Ютубдаги “Простые люди” – “Оддий одамлар” каналида эълон қилинган фаррошнинг мукофотланиши ҳақидаги лавҳа бутун Россия бўйлаб кўплаб самимий шарҳларни тўплади. Одамлар балашихаликларга кўрсатган меҳрибонликлари учун миннатдорчилик билдиришди, шунингдек, ўзбек фаррошининг машаққатли меҳнатини юқори баҳоладилар: “Бу одамлар тинчлик ва тотувликда, ўзаро ҳурматда яшаши кераклигининг намунасидир…”; “Бизнинг Голицинода ҳам кўп йиллар давомида меҳнат қилаётган шундай виждонли фаррош бор. Биз балашихаликлардан фаррошга нисбатан хайрли ишларни ўзлаштириб олишимиз, Мирзомизга кўп йиллик меҳнати учун раҳмат айтишимиз керак”; “Менинг кўнглимни эритиб юборди, бу кун Шуҳратнинг бутун умр эсида қолади. Раҳмат сизга меҳрибон, миннатдор одамлар”.

Олдинроқ Россия компаниялари мигрантларни такси хизматида ишлашга қайтаришни илтимос қилиб, расмийларга мурожаат қилишган эди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya