Turkum: Россия хабарлари

Москва шаҳрида апрелда “РВП” олиш учун квотага ариза топшириш кунлари эълон қилинди

Аризалар 2023 йилнинг 3,4,5,6 ва 7 апрель кунлари қабул қилинади. Маълумот учун, “РВП” (вақтинчалик яшаш учун рухсатнома) бу – чет эл фуқаросининг паспортига қўйиладиган муҳр. “РВП” қайси регион учун мўлжалланса, мигрантга шу ҳудудда вақтинча яшаш ва патентсиз ишлаш ҳуқуқи берилади. Сахарово кўп тармоқли миграция марказида аризалар душанбадан пайшанбагача соат 09:00...

Астрахань фермерлари Ўзбекистон ва Тожикистондан 10 000 нафар меҳнат мигрантини кутмоқда

Қатор чекловлар олиб ташланганидан кейин Тожикистон ва Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш учун баҳор ва кузда Астрахань вилоятига келишлари кутилмоқда. Астрахань вилоятида 2024 йилгача қўшни давлатлардан меҳнат мигрантларининг киришига чеклов қўйилмайди, деб ёзади “Российская газета”. Бундай қарор вилоятдаги ижтимоий-меҳнат муносабатларини тартибга солиш бўйича вилоят комиссияси томонидан қабул...

Челябинск вилоятидан мингдан зиёд хорижлик чиқариб юборилди

Россия Ички ишлар вазирлигининг Челябинск вилояти бўйича бош бошқармаси бошлиғи Михаил Скоков полициянинг 2022 йилдаги фаолияти натижалари ҳақида гапирди. Вилоят Қонунчилик палатаси мажлисида маъруза қилган М.Скокин хорижликлар ўртасидаги жиноятчилик мавзусига алоҳида эътибор қаратди. Полиция миграция қонунларини бузганлик учун мингга яқин жиноий иш очган. Тахминан шунча чет эллик фуқароларнинг Россия...

Россияга инвестиция киритиш орқали ВНЖ олиш мезонлари эълон қилинди

2023 йил 11 январдан хорижлик инвесторлар учун Россияда доимий яшаш учун рухсатномани (ВНЖ) соддалаштирилган ҳолда олиш тўғрисидаги қарор кучга кирди. Россия Федерацияси Ҳукуматининг 2022 йил 31 декабрдаги 2573-сонли “Россия Федерациясига инвестиция киритган чет эл фуқаросига Россия Федерациясида вақтинчалик яшаш ҳуқуқини олмасдан доимий яшаш учун рухсатнома (ВНЖ) бериш учун керак...

Россия ИИВ: мамлакатда 5,7 миллион мигрант яшайди

Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги: Россиядаги мигрантларнинг аксарияти Москва ва Санкт-Петербургда яшашини маълум қилди. Россияда 5,7 миллион мигрант истиқомат қилади. Бу маълумотни “Парламентская газета” Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг ўтган йил охиридаги ҳисоботларига таянган ҳолда келтирмоқда. Бунга кўра, барча чет эллик ишчиларининг ярми Москва ва Москва вилоятида, Санкт-Петербург ва...

Россияда меҳнат мигрантларини депортация қилиш ҳолатлари кескин ошди

Сўнгги маълумотларга кўра, 2022 йилда Россиядан депортация қилинган мигрантлар сони сезиларли даражада ошган. Дарҳақиқат, экспертлар мигрантларнинг мамлакатда ноқонуний бўлиш ҳолатлари кўплигини қайд этишди. Бу кўрсаткичлар қатор турар-жой, қурилиш, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида ўтказилган текширишлар натижасида аниқланди. Россия Ички ишлар вазири Владимир Колокольцев 2022 йилда Россиядан депортация қилинган хорижликлар...

Leroy Merlin акциядори Россиядан кетишини эълон қилди

Франциялик акциядор Leroy Merlin Россия бозоридаги 18 йиллик фаолиятидан сўнг бу давлатдан кетишини эълон қилди. Компаниянинг Россиядаги бизнеси маҳаллий бошқарувга топширилади. Келишув тартибга солувчи органлар томонидан тасдиқланганидан кейин ёпилади. Leroy Merlin уй-рўзғор буюмлари дўконларига эгалик қилувчи Франциянинг АДЕО компанияси Россиядаги бизнесини маҳаллий бошқарувга ўтказади, дея хабар беради гуруҳ матбуот...

Рус тилини билмаслик учун мигрантлар жаримага тортилиши мумкин

Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги мигрантлар учун рус тилини билмагани учун мослашув тўловини жорий этишни таклиф қилди. Россия Ички ишлар вазирлиги мигрантлар рус тилини билмасликлари учун тил ўргангунига қадар ҳар ой тўлайдиган мослашув тўловини жорий этишни таклиф қилди. ИИВ Миграция масалалари бош бошқармаси бошлиғи Валентина Казакова бунинг учун давлат...

Мигрантларнинг фарзандлари Магаданда рус тили курсларида ўқишди

Чет элликларнинг болалари Шимолий-Шарқий Давлат Университети қошида рус тилини ўрганиш курсини ўташди. Тил ўрганиш курслари ўтган йилнинг декабрь ойида бошланган. Машғулотларда мактабларнинг бошланғич ва ўрта синф ўқувчилари иштирок этди, деб хабар беради таълим муассасаси матбуот хизмати. Дарсларда ҳам интерактив, ҳам ноёб машқлардан фойдаланилди. Лойиҳада филология факультети талабалари ҳам иштирок...

“112”  тизими операторлари Москва вилоятидаги чет эл фуқароларига ёрдам беради

Минтақавий “112” фавқулодда хизматларни чақириш бўйича ягона рақам тизимининг оператор-лингвистлари хорижлик фуқароларга кечаю кундуз ёрдам кўрсатадилар. Улар кунига камида икки ёки учта хорижий тилдаги қўнғироқларни қабул қиладилар, деб хабар беради Москва вилояти “112” тизими матбуот хизмати. “Тизимнинг оператор-лингвистлари  рус тилини умуман ёки яхши билмайдиган фуқаролар билан мулоқот қилишда фавқулодда...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya