Turkum: Россия хабарлари

Самаралик фуқаро ўз квартирасида 300 нафардан зиёд мигрантни рўйхатдан ўтказиб, 100 минг рубль ишлади

Самарада истиқомат қилувчи фуқаро пул ишлашнинг ўзига хос усулини топди. “Шоввоз” чет элдан келганларнинг 300 нафарини ўз уйига рўйхатга қўйган, деб хабар беради rambler.ru. Полиция 300 нафар чет элликни ўз яшаш жойида сохта рўйхатдан ўтказган 42 ёшли самаралик фуқарога нисбатан жиноий иш қўзғади. Хабарда айтилишича, вилоят марказидаги Совет Армияси...

Пенза кафеларидаги “нелегал”лар

Пензада “Нелегал-2022” рейди доирасида 2500 нафар фуқаро текширилди, деб хабар беради рамблер.ру. Полиция ходимлари “Нелегал-2022” рейди доирасида Пенза кафеларидан бирига чет эллик фуқароларнинг ҳужжатларини текшириш учун киришди. Ҳужжатлари ёнида бўлганлар полицияга уларни кўрсатишгач, мигрантларни қайта безовта қилиш зарурати туғилмади. Ёнида ҳужжати бўлмаганлар эса қўшимча текширув учун полиция бўлимига келтирилдилар....

Талабамисиз? Энди Россияда “РВП” олишингиз осонлашади

Россия Федерациясида вақтинчалик яшаш учун рухсатноманинг (РВП) янги тури мамлакатда чет эллик талабаларнинг ўқишлари учун кенг йўл очиб беради, деб хабар беради migranto.ru. Президент Владимир Путин Россияга таълим олиш учун келган чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар соддалаштирилган тартибда вақтинчалик яшаш учун рухсатнома (РВП) олишларига асос яратувчи қонунни имзолади....

Россия ва Тожикистон ўртасида темир йўл алоқаси тикланмоқда

Россия темир йўллари (РЖД): Россия ва Тожикистон ўртасида темир йўл алоқаси 30 августдан тикланади. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди. Россия ва Тожикистон ўртасида йўловчи поездлар қатнови 2020 йилда COVID-19 пандемияси сабабли тўхтатилган эди. “РЖД”нинг хабар беришича 30 августдан бу йўналишдаги ҳаракат қайта тикланмоқда. “Рохи Охани Точикистон” ДУК 2020...

Россияда ўқиётган ўзбекистонлик талабалар қайси мутахассисликларни танлашмоқда?

МДҲга аъзо мамлакатларда истиқомат қилувчи ёшларнинг аксарияти Россия олий ўқув юртларида ўқишни танламоқдалар. Хўш, улар асосан қайси мутахассисликларни афзал кўрмоқдалар? Бу ҳақда “Россотрудничество” қуйидаги маълумотларни берди. Ўзбекистон Россияда таҳсил олаётган талабалар сони бўйича иккичи ўринни эгаллаб турибди. Бугунги кунда Россиядаги олий ўқув юртларида 49 минг нафарга яқин Ўзбекистон фуқаролари...

Рублнинг мустаҳкамланиш сабаблари

“Сбербанк” раҳбари Герман Греф рублнинг мустаҳкамланиш сабаблари хусусидаги фикрларини баён қилди. Рублнинг мустаҳкамланишини  валюта интервенциялари (марказий банкнинг чет эл валютасининг катта суммасини сотиб олиш йўли) ёрдамида ушлаб туриш мумкин. Бу фикрни аввалроқ молия вазири Антон Силуанов айтган эди, деб хабар беради РБК. Санкциялар сабабли чет элларга пул ўтказишдаги қийинчиликлар...

Петербургга ташкилий равишда ишга келган ўзбекистонликлар сони маълум қилинди

2022 йилда Петербургга қанча ўзбекистонлик ишга келди? 2021 йилга нисбатан Марказий Осиё давлатларидан келган мигрантлар сони олти баробар камайди, деб хабар беради “Невские новости” сайти. Петербургга Марказий Осиё давлатларидан меҳнат мигрантларини ташкилий тарзда ишга жалб қилиш олти баробарга камайган. “Невские новости”нинг маълум қилишича ишлаш учун келаётган чет эл фуқаролари...

Улан-Удэда чет элликлар учун кўптармоқли марказ ишга туширилди

Улан-Удэ шаҳрида Россия Ички ишлар вазирлигининг “Паспорт-виза хизмати” Федерал давлат унитар корхонасининг янги филиали очилди,-деб хабар беради, migranto.ru сайти. Бу ерда чет эллик фуқролар “Ягона дарча тамойили бўйича хизматлардан фойдаланишлари мумкин. Мазкур марказда  вақтинчалик яшаш учун рухсатнома (РВП), яшаш учун рухсатнома (ВНЖ), Россия Федерацияси фуқаролигини олиш ва патент олиш...

15 июлдан Россия чегарасини кесиб ўтишдаги чекловлар бекор қилинди

15 июлдан бошлаб пандемия сабабли 2020 йил март ойида Россия Федерацияси ҳудудига кириш бўйича жорий қилинган барча чекловлар бекор қилинди, деб хабар беради rbc-ru. Вақтинчалик чекловлар коронавирус пандемияси сабабли 2020 йил март ойида жорий қилинганди. Маълум қилинишича, Роспотребнадзор 14 июндан коронавирус чекловларини бекор қилган бўлсада, ҳукумат томонидан Россияга қуруқликдаги...

Red Wings авиакомпанияси Россия ва Қозоғистон ўртасида янги рейсларни йўлга қўйяпти

Қозоғистон фуқаро авиацияси қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича июль ойидан белгиланган жадвалга яна иккита рейс қўшилади. Россиянинг энг йирик 10 та авиакомпаниялари сафида бўлган Red Wings Қозоғистон ва Россия федерацияси ўртасида июль-август ойларида бир нечта рейсларни йўлга қўйишни режалаштирган, деб хабар беради “Прайм” агентлиги. “Жорий йилнинг 17 июлидан бошлаб...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya