Turkum: Россия хабарлари

Россия SWIFT дан узилиши мумкин. Бу таклифни қўлловчи давлатлар сони ортмоқда

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон НАТО давлатлари раҳбарларига мурожаат қилиб, Россияни SWIFT тизимидан узишга чақирди. SWIFT бу тезкор трансчегаравий тўловларни осонлаштирадиган хавфсиз хабар алмашув тизими ҳисобланади. Канада, АҚШ, Буюк Британия ва Европа Иттифоқи 25 феврал куни Россияга қарши санкциялар доирасида шундай чора кўришлари мумкинлигини билдирган. Аввалроқ, Германия ва...

Россия Ўзбекистонга мунтазам авиарейслар сонини оширмоқда

14 мартдан бошлаб Россия 16 давлатга авиарейслар сонини оширади. Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор. Россияга янги коронавирус инфекциясининг олиб кириши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича тезкор штаб йиғилиши ўтказилди, деб хабар беради коронавирус тарқалишига қарши тезкор штаб вакиллари. Унда Озарбайжон, Арманистон, Баҳрайн, Ветнам, Ҳиндистон, Ироқ, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Малдив...

Сбербанк мижозлари Hamkorbank ка пул ўтказа олмайди

Ўзбекистоннинг йирик хусусий банкларидан бири Hamkorbank 25 февралдан бошлаб Россиянинг Сбербанкига тегишли мобил илова орқали ўзининг пластик карталарига юборилаётган маблағларни пластик карталарга кирим қилишни вақтинчалик тўхтатди. Бу ҳақда банк расмий сайтида хабар берилди. Сабаб сифатида банк тизимида олиб борилаётган техник ишлар ҳамда мижозларнинг молиявий йўқотишларига йўл қўймаслик келтирилган. Юборилаётган...

1800 га яқин киши ҳибсга олинди. Улар урушга қарши Россияда намойишга чиққан

Россиянинг 60 га яқин шаҳрида мамлакатнинг Украинага бостириб киришига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Маълум қилинишича, норозилик билдириб кўчага чиққанлардан 1789 дан ортиқ киши ҳибсга олинди. Ҳуқуқ ҳимоячилари берган маълумотларга кўра, Москванинг ўзида ҳибсга олинганлар сони 800 дан ортиқни ташкил этади. Санкт-Петербургда 400 дан ортиқ, Екатеринбургда 39, Краснодарда 55...

Москва аэропортларида 200 атрофидаги авиарейс кечиктирилди

Россия пойтахти Москва аэропортларида 200 дан ортиқ авиапарвозлар кечиктирилган ёки бекор қилинган. Yandex.Schedules маълумотларига кўра, Внуково аэропортида 18 та рейс кечиктирилиб, 20таси бекор қилинган, Домодедовода 10 та рейс кечиктирилган, 96 таси бекор қилинган. Шереметевода 16 та рейс кечиктирилган ва 51 таси бекор қилинган. Аввалроқ, Ҳаво транспорти федерал агентлиги Россия...

Украина-Россия: Мигрантлар нима қилсин?

Россия Украинанинг айирмачи, россияпараст областлари Донецк ва Луганскни халқ республикалари сифатида тан олди. Ғарб ҳамжамияти ЛХР ва ДХРга нисбатан санкциялар эълон қилган бўлса-да, ҳозирча, Россияга нисбатан қўлланадиган санкциялар маълум қилинганича йўқ. Ушбу халқаро сиёсий инқироз оқибатлари қандай бўлади? Ғарб ва Россия ўртасидаги зиддият оқибатлари қандай бўлади? Айниқса, мигрантларнинг чўнтагига...

Россия жанубидаги 12 та аэропорт фаолияти вақтинча тўхтатилди

Россиянинг 12 та аэропорти Украинада ҳарбий махсус операция бошлангани сабабли фаолиятини тўхтатди. Чекловлар 2 мартга қадар амал қилади. “Украина атрофидаги вазиятнинг кескинлашуви оқибатида 24 феврал куни Москва вақти билан соат 03.45 дан бошлаб Россия жанубидаги 12 та аэропорт парвозларига вақтинча чекловлар қўйилди”, – дейилади Россия Федерал ҳаво транспорти агентлиги...

“Госуслуги”да чет эл фуқаролари учун саҳифа пайдо бўлди

Россиядаги мигрантлар учун яна бир қулайлик яратилди. Россия давлат хизматлари портали – “Госуслуги”да янги дарча пайдо бўлди. Унда мамлакатда яшаш ва ишлаш учун зарур бўлган маълумотлар ҳамда хизматлар тўпланган. Портал орқали мигрантлар меҳнатини тартибга солиш ҳам соддалаштирилади. Чет эл фуқаролари порталда рўйхатдан ўтгач, бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар олиши,...

Полициячиларни дўппослаганлар ака-ука экани маълум бўлди. Уларнинг отаси ватандошларидан ёрдам сўрамоқда

Москва метрополитени ҳудудида полициячиларга ҳужум қилган икки тожикистонлик ўсмирнинг отаси жарима тўлаш учун ёрдам сўраб, ватандошларига видеомурожаат йўллади. Расулжон Ҳамроев YouTube да жойлаган видеомурожаатида Саидакрам Ҳамроев ва Умар Расулжонзода унинг ўғиллари эканини айтади. “Ўғилларим Саидакрам ва Умарнинг бегона юртдаги хатти-ҳаракатларидан норозиман. Улар ҳали ёш ва ака-ука. Саидакрамни қўлга олиб,...

ЛXР ва ДХР тан олинди. Бу рубл қадрига қандай таъсир қилади?

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Луганск халқ республикаси ва Донецк халқ республикасининг мустақиллигини тан олиш бўйича фармонга имзо чекди. Бундан ташқари, ушбу айирмачи республикалар билан ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги шартномалар ҳам имзоланган. Путин имзолаган фармонларда Россия Қуролли кучлари Донецк ва Луганск халқ республикаларида тинчликпарвар функцияларини бажариши қайд этилган....
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya