Ростовда тўрт нафар, Саратовда уч нафар муҳожир ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганларнинг тўрт нафари бир оила аъзолари бўлган. Ростов вилоятининг Аксай туманида ис газидан заҳарланиш оқибатида бир тожикистонлик муҳожирлар оиласи ҳалок бўлди. Заҳарланган беш кишидан тўрт нафари вафот этган, бир аёл касалхонага ётқизилган. Россия Тергов қўмитасининг Ростов вилояти бўйича тергов бошқармаси ўлим ҳолатларини аниқлаш бўйича текширув бошлаганини маълум қилди....








