“Уйга қайтган муҳожир”: Россиядан қувилган Фарҳод темиртирноқ пиллакор, деҳқон, блогер
Фарҳод Темиртирноқ. Бу ном Россиядаги ватандошларимиз учун анча таниш. Ижтимоий тармоқлардаги бир қатор танқидий чиқишлари, хайрия тадбирлари ва шеърлари билан жамоатчилик эътиборига тушган. Ўтган йили ватанга қайтган, аниқроқ айтганда, 2028 йилгача Россияга киришга тақиқ қўйилган. Айни пайтда Фарғона вилояти Фурқат туманида истиқомат қилаётган Фарҳоджон Умрзоқов ипак қурти боқди, ҳозирда...