Turkum: Россия хабарлари

Жанжалда қатнашган 300 дан ортиқ муҳожир жазоланди

Воқеа юзасидан тергов олиб борган прокуратура муштлашув саҳнасига айланган корхонада кўплаб қонунбузарликларни аниқлади. Иркутск вилояти прокуратураси Ангарабўйидаги газ конларидан бирида бўлган мигрантлар ўртасидаги оммавий муштлашув ҳолатларини текширди. 300 дан ортиқ одам жаримага тортилди, бир неча ўнлаб одамлар мамлакатдан чиқариб юборилди. Ковикта газ конденсати конида меҳнат муҳожирлари ўртасида оммавий муштлашув...

Максим Шевченко: Мигрантлар меҳнатини тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Россияни шарманда қилади!

Журналист қонун лойиҳасини қаттиқ танқид қилиб чиқди. Журналист Максим Шевченко яқинда «Справедливая Россия — За правду» партияси таклиф қилган Мигрантлар меҳнатини тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ўта шовинистик, миллатчи ва Россия маданиятини шарманда қилувчи лойиҳа, деб атади. Бундан ташқари, у ушбу қонун лойиҳаси ижтимоий ва иқтисодий маънода ҳам бефойда ҳисобланишини...

Ўгай қизини зўрлашда айбланаётган мигрант қочиб кетди

Ишни СКР бошлиғи Александр Бастрикин ўз назоратига олган. Новороссийскка ишлаш учун келган ўзбекистонлик 35 ёшли фуқаро маҳаллий аёл билан танишиб, унга уйланган. Шундан бир неча ой ўтгач, у аёли ишдалигида ўгай қизини зўрлаганликда айбланмоқда. Муҳожирга Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 132 ва 134-моддалари бўйича жионий иш очилган. Мигрант қочиб кетгани...

Москва метросида икки поезд тўқнашиб кетди

Тўқнашув натижасида поезд машинисти қисилиб қолган. Москва метросининг “Печатники” бекатида икки поезд тўқнашиб кетди, икки киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда “360” телеканали ва “112” телеграм канали. 360 манбасига кўра, қурбонлар орасида поезд ҳайдовчиси ҳам бор. “112” тўқнашув натижасида у қисилиб қолганини ёзади. Телеграм канали платформада тутун кўрингани ҳақида...

Питерда ўзбекистонлик лифт шахтасига тушиб кетди

32 ёшли йигитни сақлаб қолишнинг иложи бўлмади. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари 7 октябрь куни Санкт-Петербургнинг Киров туманида ўзбекистонлик муҳожирнинг ҳалок бўлиши ҳодисасини ўрганмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, 32 ёшли Ўзбекистон фуқароси Стачкалар проспектидаги етти қаватли бинонинг юқори қаватидан лифт шахтасига тушиб кетган. Уйда  капитал таъмирлаш тартиби бўйича лифт алмаштирилаётган...

Руслардан кўра муҳожирлар яхшироқ ишлашини айтган «Жилишник» раҳбари жаримага тортилди

«Жилищник района Хорошево-Мневники» давлат бюджет муассасаси раҳбари вазифасини бажарувчи мигрантлар топширилган ишни россияликларга қараганда яхшироқ бажараётганини даъво қилгани учун 10 минг рубль миқдорида жаримага тортилди. Бундай қарор Россия пойтахтининг Хорошевский туман суди томонидан қабул қилинган. Бу ҳақда Москва шаҳар умумий юрисдикция судларининг расмий порталида маълумот пайдо бўлди. Жиноят иши...

«Соҳа тўхтайди!»: Юк машиналари ассоциацияси мигрантларнинг тақиқланишига қарши чиқди

“Грузавтотранс” миллий юк автомобил транспорти ассоциацияси президенти Владимир Матягин агар муҳожирларга мазкур соҳада ишлаш тақиқланса, мавжуд кадрлар етишмовчилиги янада кучайиб бориши ва соҳа тўхташи мумкинлигини айтди. Бу «Справедливая Россия – За правду» фракциясининг бир гуруҳ депутатлари, жумладан, Сергей Миронов, Олег Нилов, Яна Лантратова, Михаил Делягин Давлат Думасига мигрантларнинг автомобил...

Путин: Россияда 63 минг ўзбек талабаси таълим олмоқда

6 октябрь куни Россия ва Ўзбекистон президентлари Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёевнинг учрашувида икки давлат ўртасидаги таълим ва миграция масалалари муҳокама қилинди. Владимир Путин Ўзбекистонда “Класс” қўшма лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилаётганини таъкидлади. Ушбу лойиҳа рус тили ва умумтаълим фанларини ўқитиш сифатини оширишга қаратилган. Ўзбекистон мактабларига россиялик ўқитувчилар юборилмоқда, Шунингдек,...

Думага мигрантларнинг мактаблар, касалхоналар ва таксиларда ишлашини тақиқловчи қонун лойиҳаси киритилди

Бу иқтисодиётнинг ушбу тармоқларида мигрантлар сонининг кўпайишини тўхтатиб, россияликларни қўшимча иш билан таъминлайди, дейилади унинг изоҳида. “Справедливая Россия – За правду” партияси етакчиси Сергей Миронов бошчилигидаги бир гуруҳ депутатлар Давлат Думасига хорижий фуқароларнинг мактаб, такси ва тиббиёт муассасаларида ишлашини тақиқловчи қонун лойиҳасини тақдим этди. Ҳужжат Дума маълумотлар базасида жойлаштирилган....

Янги қоидалар: мигрантлар Ички ишлар вазирлигини ишга жойлашиш тўғрисида хабардор қилиши шарт

Буйруқ 2024 йил 7 январдан кучга киради.  Россиядаги меҳнат муҳожирлари Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигини мамлакатда ишга жойлашгани ҳақида олдиндан хабардор қилишлари керак. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборотнинг расмий интернет порталида эълон қилинган буйруқда маълум қилинди. Тегишли ҳужжат рус тилида қўлда ёки компьютерда тўлдирилиши керак. Кейин у Россия Ички ишлар...
«Putin uchun o‘lish»: Markaziy Osiyoliklarning Rossiya armiyasidagi fojiasi

Navigatsiya