Turkum: Россия хабарлари

Новосибирскда мигрантлар кетиши туфайли такси нархи қимматлади

Сўнгги пайтларда Россияда такси нархининг ўсиши кузатилмоқда, бу бир қатор омиллар билан боғлиқ. Новосибирскда, бошқа шаҳарларда бўлгани каби, мигрантлар оқими ва ҳайдовчилар етишмаслиги сабабли такси нархлари ошиши бир дақиқалик йўл нархининг 24 фоизга қимматлашига олиб келган. Бу ҳодиса мазкур шаҳар билан чегараланиб қолмайди: Москвада бир дақиқалик саёҳат нархи 28...

Ханти-Манси автоном округи губернатори мигрантларнинг такси ва савдода ишлашига қўйилган тақиқни узайтирди

Ханти-Мансийск автоном округи (ХМАО) губернатори Наталья Комарова иқтисодиётнинг айрим тармоқларида мигрантлар меҳнатини тақиқлашни 2024 йилгача узайтирди. Бу ҳақда тегишли қарорда маълум қилинган. Энди чет элликлар таълим, болалар овқатлари ва парҳез маҳсулотлари ишлаб чиқариш, тамаки, спиртли ичимликлар чакана савдоси, озиқ-овқат ва ичимликлар билан таъминлаш соҳаларида ишлай олмайди. Шаҳар ва шаҳар...

Мигрантларнинг оилага ҳужум қилгани ҳақидаги хабар ёлғон бўлиб чиқди

Каменск-Шахтинскийда муҳожирлар томонидан содир этилган талончилик ва зўрлаш ҳақидаги хабарлар сохта, бу ҳақда Ростов вилояти Ички ишлар вазирлиги хабар берди. Ижтимоий тармоқларда марказий осиёлик икки муҳожир Каменск-Шахтинскийдаги шахсий уйга ўғирликка тушгани ҳақида хабар тарқатилган эди. Улар уйга яширинча кириб, уй эгасини калтаклагани, барча пул ва тақинчоқларни олиб кетгани, кейин...

Москвада келаётган ҳафтанинг энг совуқ кунлари маълум қилинди

Метеоролог Татяна Позднякованинг хабар беришича, келгуси ҳафтада ҳаво ҳарорати кескин пасая бошлайди, айниқса кечаси совуқ бўлади. Унинг сўзларига кўра, душанба куни тушдан кейин ҳаво ҳарорати минус 10 даражага тушади. Ҳафтанинг ўрталарида, 6 декабрда ҳақиқий совуқлар бошланади. Чоршанбадан якшанбагача кечалари минус 23-24, кундузи минус 11-16 гача тушиши кутилмоқда. 11 декабр,...

Курьерлик энг даромадли касблар учлигида

Россиядаги hh.ru интернет-рекрутинг платформаси тадқиқот хизмати кўп тарқалган касб вакилларининг даромадлари ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиб, энг юқори даромадли мутахассисликларни аниқлади. Бунинг учун 2023 йил давомида hh.ru сайтида иш берувчилар томонидан эълон қилинган бутун мамлакат бўйлаб, хусусан, Самара вилояти шаҳарларида 782 мингта бўш иш ўринлари таҳлили ўтказилган. Таҳлил натижаларига кўра,...

Мигрант рашк туфайли хотини ва ҳамюртини пичоқлади

Санкт-Петербургнинг Приморск туманида мигрант рашк туфайли рафиқаси ва ҳамюртига пичоқ билан урди. 28 ноябрь куни эрталаб воқеа гувоҳи полицияга мурожаат қилиб, Омская кўчасидаги 22-уй ёнида бир эркак ва аёл пичоқлангани ҳақида хабар берган. Воқеа жойида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 40 ёшли муҳожирни қўлга олди. Дастлабки маълумотларга кўра, рашк сабаб бўлган...

Санкт-Петербургда ҳам патент нархи ошади

2024 йилда Санкт-Петербургда меҳнат патентининг нархи 4600 рубл этиб белгиланди. Бу 2023 йилга нисбатан 5 фоизга юқори. Айни пайтда патентнинг нархи 4400 рублни ташкил қилади. Ойлик меҳнат патентини тўлаш орқали визасиз мамлакатлардан келган муҳожирлар аванс усулида белгиланган тўловда Россия Федерацияси бюджетига даромад солиғини тўлайдилар. Патент нархининг ошиши хорижликлар ишлаётган...

Москва вилоятида мигрантлар учун патент нархи ошди

Москва вилоятида чет элликлар учун иш патентининг нархи оширилди. 2024 йилнинг 1 январидан мигрантлар 900 рубл кўпроқ – 7500 рубл тўлаши лозим бўлади. Бундай қарор Москва вилоят думаси депутатлари томонидан қабул қилинди. Патент нархини ошириш минтақавий бюджетга қўшимча равишда 2,5 миллиард рубл олиб келиш имконини беради. Умуман олганда, патентлардан...

Приморе губернатори муҳожирларга нисбатан қаттиқ чоралар кўришни буюрди

Приморье губернатори Олег Кожемяко минтақадаги муҳожирларга нисбатан қаттиқ чоралар кўриш тўғрисида фармон чиқарди. У ҳуқуқ-тартибот идораларини ноқонуний миграцияга қарши курашишга чақирди. Ҳуқуқ-тартиботни таъминлашга бағишланган мувофиқлаштирувчи йиғилишда вилоят раҳбари миграция назорати чораларини кучайтириш зарурлигини таъкидлаган. Унинг фикрича, мавжуд вазият жиддий ўзгаришларни, жумладан, миграция жараёнларини қаттиқ назорат қилишни талаб қилади. Ҳуқуқни...

Патриарх Кирилл: «Россия ҳукумати мигрантлар масаласида қаттиқроқ муносабатда бўлиши лозим»

Патриарх Кирилл Россия расмийларини танқид қилиб, муҳожирлар муаммосига янада қаттиқроқ ёндашишлари кераклигини айтди. Москвада бўлиб ўтган ХХV Бутунжаҳон руслар кенгашининг ялпи мажлисида патриарх миграция Россиянинг маданий анъаналари учун жиддий муаммога айланганини ва бу борадаги нотўғри сиёсат давлат учун хавф туғдираётганини таъкидлаган. Патриархнинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда Россияга чет эл...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya