Turkum: Россия хабарлари

Диққат! Москвада хавфсизлик камарини тақмаган йўловчилар учун ҳам жарима ёзилади

21 сентябр куни Москва йўл камералари йўловчиларнинг хавфсизлик камарини тақмаслик ҳолатларини қайд эта бошлади. Бу эса ҳайдовчи ва йўловчилар пойтахт йўлларида ушбу қоидага эътиборли бўлишлари кераклигини англатади. Москва транспорт департаменти тақдим этган маълумотларга кўра, камарсиз йўловчилар учун автомобил эгалари жавобгар бўлади. Жарима миқдори 1 минг рублни ташкил қилади. Ушбу...

Саратовда бўлган аварияда ўзбекистонликлар ҳалок бўлди

Саратов яқинида Ўзбекистон фуқаролари иштирокида ЙТҲ содир бўлди, натижада икки киши ҳалок бўлди, бир неча киши жароҳат олди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар бермоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа соат 12:10 атрофида Саратов вилояти Федоров туманидаги Мокроус қишлоғи яқинида содир бўлган. Унда “Scania” юк машинаси ва “Лада Ларгус” енгил автомобили...

Москвага рейсларнинг кўпи бошқа аэропортга ўтказилмоқда

Uzbekistan Airways компанияси 2023 йил 1 октябрдан бошлаб Москванинг “Домодедово” аэропортига учаётган рейсларнинг аксар қисмини “Внуково” аэропортига йўналтирмоқда. Буни авиакомпания ўзининг телеграм каналида “янада қулай шароитлар яратиб бериш мақсадида” амалга ошираётганини ёзган.  “2023 йил 1 октябрдан HY601/602 ва HY603/604 авиақатновлари Тошкентдан Домодедово халқаро аеропортига (DME) амалга оширилиши давом этади....

Ленинград вилоятида ўзбек ва тожик тилларида урушга таклиф қилинган билбордлар пайдо бўлди

“Иоаннъ” телеграм канали муаллифларининг хабар беришича, Ленинград вилоятида ўзбек ва тожик тилларида Украинадаги урушга чақирилган ёзувли билбордлар пайдо бўлган. Афтидан, таклифлар меҳнат муҳожирларига қаратилган. Бундан ташқари, “махсус операция”  иштирокчиларига тўланадиган тўловлардан ташқари, ер участкалари ҳам таклиф этилмоқда. Бундай маълумот кампанияси, хусусан, Ленинград вилоятида Россия фуқаролари орасидан кўнгиллилар билан боғлиқ...

Россиядаги тожикистонлик маҳбуслар Украинада жанг қилмаслик учун ўз ватанларига қайтаришни сўрамоқда

Россия қамоқхоналарида жазо ўтаётган Тожикистон фуқаролари орасида ўз ватанларига кўчирилишини сўраганлар сони ортиб бормоқда. Сўнгги ойларда бундай сўровлар сони кескин ошган: маҳбуслар уларни Украинадаги урушга жўнатишларидан қўрқишади. Турли маълумотларга кўра, жангларда Россия қамоқхоналарининг собиқ асирлари бўлган 20 га яқин тожикистонлик ҳалок бўлган. “Мамлакатимиз раҳбариятидан бизни ватанимизга кўчиришни сўраймиз”, дейди...

Нижнекамск полицияси мигрантлар яшайдиган жойларга видеокамералар ўрнатмоқчи

Хорижий ишчилар яшайдиган хонадонларни аниқлашга уй лари жалб қилинади. 20 сентябр, чоршанба куни Нижнекамскда шаҳар ҳокимияти ва полиция ходимлари меҳнат муҳожирлари билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди. Бундан мақсад, уларнинг жиноят ва бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этишининг олдини олиш экани айтилди. Нижнекамск тумани УМВД бошлиғи  Айдар Фасхутдинов хавфсизлик чоралари сифатида мигрантлар...

РФ Бош вазир ўринбосари қурилишда кадрлар етишмаслиги ҳақида огоҳлантирмоқда

Бош вазир ўринбосари Марат Хуснуллин 2030 йилга бориб қурилиш соҳасида ишчилар етишмаслиги ҳақида огоҳлантирмоқда. Унинг ҳисоб-китобларига кўра, иқтисодий ўсишнинг ҳозирги суръатида ишчи кучи етишмаслиги 400 минг кишига етиши мумкин. “Агар иқтисодиёт шу суръатда, жумладан, қурилиш соҳасида ҳам ривожланса, 2030 йилга бориб тақчиллик 400 мингга етиши мумкин”, – дейди у....

Нижний Новгород нон ишлаб чиқарувчилари миграция сиёсатини юмшатишни сўрамоқда

Нижний Новгород вилояти Қонунчилик йиғилишида ушбу минтақадаги етакчи нон заводлари  раҳбарлари саноатдаги вазият ҳақида маълумот беришди. Баъзилар вазиятни ҳалокатли, деб аташган. Тайёр нон маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган ва тарқатадиган одамларнинг камлиги сабабли, бу ўхшатишни ўринли, деса бўлади. Корхоналарнинг ўзи ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш имкониятига эга. Бироқ, ёшлар иш ҳақи даражасидан...

Москвада коронавирус касалхонаси ишини тиклади – яна пандемиями?

19 сентябрь куни пойтахтнинг Сокольники туманида COVID-19 билан касалланган беморлар учун вақтинчалик шифохона ўз фаолиятини қайта тиклайди, деб хабар бермоқда SHOT телеграм канали. Аниқлик киритилишича, шифохона Москвада коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кескин ошгани сабабли очилади. SHOT маълумотларига кўра, 4 сентябрдан 10 сентябргача бўлган даврда COVID-19 билан касалхонага ётқизилганлар сони...

Россия Ўзбекистонда рус мактабларини қуриб бермоқчи

Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Михаил Мишустин ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Россия ва Ўзбекистон ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг 4-мажлисини ўтказишди. Михаил Мишустин Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий алоқалар муҳимлигини таъкидлаб, ҳар икки давлатда ҳам концертлар, гастрол сафарлари, кўргазмалар, маърифий тадбирлар каби муҳим маданий тадбирлар ўтказилаётганини таъкидлади....
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya