Turkum: Ўзбекистон хабарлари

Ўзбекистонда абитуриентларнинг деярли ярми ўтиш баллини ҳам тўплай олмаган

Жорий йилда Ўзбекистон олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида абитуриентларнинг 49,4 фоизи 56,7 балл тўплай олмади, бу энг кам ўтиш баллидир. Ўзбекистон Олий таълим вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малака баҳолаш агентлигидан маълум қилишларича, жорий йилда тест синовларида 888 минг 472 нафар абитуриент иштирок этган. Уларнинг 439 минг 337 нафари (49,4%)...

Ҳиндистонда ўзбекистонликлар 5 килодан ортиқ олтин билан қўлга тушди

Индира Ганди номидаги халқаро аэропортда 8 нафар Ўзбекистон фуқароси ўта йирик ҳажмдаги олтин контрабандасида қўлга олинди. Бу ҳақда Ҳиндистон божхона бошқармаси баёнотида хабар берилган. Айтилишича, сешанба куни Тошкентдан учиб келган ва дарҳол қўлга олинган уч аёл ҳам шу гуруҳда бўлган. Қайд этилишича, қўлга олинганларнинг юк аравасининг орқасига маҳкамланган металл...

Ўзбекистоннинг халқаро аэропортларида “масофавий божхона назорати” жорий этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги қарори асосида амалга оширилаётган божхона маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш доирасида халқаро аэропортларда янги “масофавий божхона назорати” тизими жорий этилади. У халқаро рейсларга жўнайдиган йўловчилар учун махсус ажратилган жойларда визуал назорат орқали ишлайди. Ушбу янгиланиш билан икки йўлакли (яшил ва қизил) божхона назорати тизими...

Ўзбек «дворник» рус болачани эркалагани учун қамалди

Ўзбекистонлик муҳожир педофилликда айбланмоқда. У 2 йилдан буён Россияда кўча супурувчи бўлиб ишлаётган эди. Шокирнинг турмуш ўртоғи Малика (исмлар ўзгартирилган) нинг “Migrant.uz”га айтишича, эри тушунмовчиликнинг қурбони бўлмоқда. – Биз (ўзбеклар)да болачаларни “чукингдан бер” деб эркалаймизу, эрим қўшни болачани шундай ҳазиллашиб эркалаб юрарди, – дейди Малика. Муҳожир аёл эр-хотин Россияда...

Сўмнинг кескин қадрсизланиши бўйича баёнот берилди

Ўзбекистон банкларида доллар курси бир суткада 400 сўмга қимматлаб, 12 000 сўмдан ошиб кетди. Марказий банк, агар керак бўлса, интервенция орқали кескин қадрсизланишнинг олдини олиш учун етарли воситаларга эга эканлигини таъкидлади. Регулятор жорий йил охиригача реал самарали валюта курси барқарорлашишини кутмоқда. “Асосий савдо-ҳамкор давлатлар миллий валюталарининг сезиларли қадрсизланиши ташқи...

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари кетма-кет тўртинчи ой камаймоқда

Жами етти ой давомида олтин захиралари деярли 28 тоннага камайди. Марказий банк маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг расмий захира активлари июл ойида 71,8 миллион долларга пасайиб, 1 август ҳолатига кўра 33,72 миллиард долларни ташкил этган. Бу заҳираларнинг қисқариши кетма-кет тўртинчи ой давом этиб,  жорий йил бошидан буён 2,12 миллиард долларга камайган....

Ўзбекистонда Nike кроссовкалари ишлаб чиқарила бошланди

2019 йилда Nike Ўзбекистонда ўз брендининг спорт пойабзалларини ишлаб чиқаришга рухсат берганди. “Ўзчармсаноат” уюшмаси Ўзбекистонни Nike маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи давлатлар рўйхатига киритиш имконини берувчи стратегия ишлаб чиқди. Андижон вилоятида фаолият юритувчи Хитойнинг “Sino International” компанияси ишлаб чиқаришни Nike халқаро стандартлари даражасига кўтарди. У ишлаб чиқариш линияларини ўрнатди, ишчилар учун...

Саудия Арабистони Ўзбекистон фуқаролари учун электрон виза жорий қилди

Электрон виза бир йил муддатга амал қилади, бир неча марта кириш ва 90 кунгача қолиш имконини беради. Саудия Арабистони яна саккизта давлат фуқаролари электрон виза олиш ҳуқуқига эга бўлишини эълон қилди, дея хабар беради давлат матбуоти. Электрон виза Албания, Озарбайжон, Грузия, Қирғизистон, Малдив ороллари, Жанубий Африка, Тожикистон ва Ўзбекистондан...

Ўзбекистонга пул ўтказмалари 21 фоизга қисқарди

Марказий Банк раиси Мамаризо Нурмуродов Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида қилган маърузасида айтишича, 2023 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга хорижий мамлакатлардан 5,2 млрд $ юборилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 21,5% га кам. М.Нурмуродовнинг сўзларига кўра, январ-апрел ойларида пул ўтказмалари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 21 фоизга (3,1 млрд...

Диний таълим муаммоси қачон ва ким томонидан ечилади?

Azon.uz сайтида “Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!” номи билан мақола эълон қилинди. Мақолада айрим ОАВларнинг диний таълим муаммосига бир томонлама ёндашаётгани ва бунинг ортидан кўпинча исломга, мусулмонларга зарарли бўлган мақола, хабарлар чоп этилаётгани ёзилган. “Тошкентда ноқонуний ҳужра ўқувчиси ўзини 5-қаватдан ташлади”, деган ваҳимали сарлавҳа билан тарқатилган...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya