Turkum: Ўзбекистон хабарлари

Россияда ўзбекистонлик талабалар ИИВ ходимлари билан учрашувга чақирилди

Псков давлат университетида таълим олувчи ўзбекистонлик талабалар Президент Шавкат Мирзиёевдан уларнинг  ўқишларини ватанга қайтаришни сўраб мурожаат қилганларидан сўнг ИИВ вакиллари билан суҳбатга чақирилдилар. Суҳбат “Нафрат ва ксенофобия билан бир йўлда эмасмиз” деб номланди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Псков давлат университетининг ўзбекистонлик талабалари Шавкат Мирзиёевга ўқишларини ватанга кўчиришни сўраб видеомурожаат билан...

Уралда мигрантларнинг ижтимоий  мослашуви бўйича биринчи марказ очилди

Челябинск маъмурияти ижтимоий ва маданий мослашув марказига бепул фойдаланиш учун жой ажратди. “Мекендештер” (“Ватандошлар”) шаҳар жамоат ташкилоти қирғизистонлик мигрантларга ижтимоий-маданий мослашиш ва интеграциялашувида ёрдам беради. Мазкур ташкилотда чет эл фуқаролари бепул юридик маслаҳат олишлари мумкин. Мутахассислар мигрантларга Россиянинг миграция қонунчилигидаги ўзгаришларни батафсил тушунтирадилар, тиббий кўрикдан ўтиш, бармоқ изларини олиш,...

Вьетнам ва Араб авиакомпаниялари декабрь ойидан Тошкентга парвозларини бошлайди

Декабрь ойидан Вьетнамнинг VietJet Air ва арабларнинг Air Arabia Abu Dhabi авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам рейсларни йўлга қўяди. VietJet Air авиакомпанияси 25 декабрдан бошлаб Тошкент ва Камран шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқчи, деб хабар бермоқда Dunyo. Парвозлар ҳафтада икки марта амалга оширилади: Душанба ва пайшанба кунлари — Камрандан жўнаб кетиш; Сешанба ва жума кунлари...

Тошкент- Сеул-Тошкент авиақатновларида багаж миқдори оширилди

Жорий йилнинг 15 ноябридан Тошкент-Сеул-Тошкент йўналиши бўйича авиачпталарни харид қилишда авиақатновлар учун юк ташиш меъёри оширилди. Йўловчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида фақат эконом-класс учун багаж миқдори оширилади: Пули қайтариладиган тарифлар учун – ҳар бири уч ўлчам йиғиндиси бўйича 23 кг/158 см гача бўлган 2 та багажга; Пули қайтарилмайдиган тарифлар...

Тошкент халқаро аэропорти энг «стрессли» аэропортлар рўйхатига киритилди 

Дунёдаги стресс даражаси энг юқори бўлган аэропортлар орасида Буюк Британия, Греция ва Франция ҳаво портлари «етакчилик» қилмоқда. Рўйхатда Тошкент халқаро аэропорти ҳам бор.  Hawaiian Islands ахборот портали дунёдаги стресс даражаси энг юқори бўлган аэропортлар рейтингини тузди. Рейтингда Британиянинг Манчестер шаҳри аэропорти биринчи ўринни эгаллади – интернетда ушбу маскан ҳақидаги шарҳларнинг...

Қурувчининг кундалигидан

Халқимиз ажойиб, содда, қалби тоза инсонларимиз кўп. 2017 йил июнь ойларида бир ойдан ошиқроқ Москва шаҳридан сал чеккароқ ҳудудда қурилаётган янги уйларда ишладик. Яқин дўстим бор эди, шу жойдаги йигирма қаватли уйлардан биттасини ички таъмирини олган фирмада “прораб” бўлиб ишларди, ўша йигит сабаб бўлиб шу фирмага вақтинча ишга келгандик....

Янги «Air Samarkand» авиакомпанияси мутахассисларни ишга таклиф этади

Компания Самарқандда жойлашган бўлиб, Европа, Осиё ва Россиянинг кўплаб йўналишларига парвозларни амалга оширади. Янги Air Samarkand авиакомпанияси самолётларда учиш ва ерда хизмат кўрсатиш бўйича мутахассисларни ишга таклиф қилади. Авиакомпанияда қуйидаги бўш иш ўринлари мавжуд: Тажрибали борт кузатувчилари. Компанияга 20 ёшдан 35 ёшгача бўлган, ўзбек, рус ва инглиз тилларини биладиган,...

Болгарияда ошпаз ёрдамчиси соҳасида ишловчиларни ишга таклиф этади

Болгарияда ошпаз ёрдамчиси соҳасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар ишга таклиф қилинади. Номзодларга қўйилган талаблар: 19-35 ёшгача бўлиши (эркак киши); мактаб, лицей ёки касб-ҳунар коллежини тамомлаган бўлиши; судланмаган бўлиши; рус тили ёки инглиз тилида сўзлаша олиши; Иш берувчи томонидан берилган таклифлар: Болгарияга келиш харажатларини қоплаш; виза билан боғлиқ масалаларда юридик...

Дунё аҳолиси 8 миллиардга етди

Дунё аҳолиси ярим асрдан камроқ вақт ичида икки бараварга кўпайди ва 12 йил олдин бу кўрсаткич 7 миллиардни ташкил этган бўлса, 9 миллиардга етиши 14,5 йил давом этиши тахмин қилинмоқда.   15 ноябрь куни ҳисоб-китобларга кўра, дунё аҳолиси 8 миллиард кишига етди, деб хабар берди БМТ янгиликлар хизмати. Дунё...

Туркманистонда Ўзбекистон юк машиналари учун янги ўтказиш пунктлари очилди

Илгари юк ташувчилар колонна бўлиб иккита йўлакдан ўтишлари мумкин бўлган. Туркманистон ҳукумати халқаро юк ташиш учун очилган чегара назорат пунктлари рўйхатини кенгайтирди. Бу ҳақда транспорт вазирлиги хабар берди.  Бошқа давлатларниннг юк машиналари “Туркманбоши халқаро денгиз порти”, “Ортиқ”, “Сарахас”, “Гарабогаз”, “Олтин асир”, “Дашогуз”, ”Куняургенч”, “Фарап”, “Имомназар”, “Серхетабат” назорат пунктларидан фойдаланишларии...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya