Turkum: Ўзбекистон хабарлари

Ўзбекистон инвесторлар учун фуқаролик беришни бошлаши мумкин

Камида 1 млн доллар инвестиция киритган хорижликларга соддалаштирилган тартибда Ўзбекистон фуқаролигини олишга рухсат берилиши мумкин. Бундай имконият нафақат инвесторлар, балки таниқли олимлар, спортчилар, маданият ва санъат арбобларига ҳам тадбиқ этилади. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистон фуқаролиги тўғрисидаги қонунга қўшимчалар ишлаб чиқиб, уни жамоатчилик муҳокамасига қўйди. Қонун лойиҳасига кўра, мамлакатдаги инвестиция лойиҳаларига камида 1 миллион...

Ўзбекистондан қиймати $10 минггача бўлган заргарлик буюмларини олиб чиқишга рухсат берилади

Президент заргарлик саноатини қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирларни маълум қилди: жисмоний шахсларга қиймати $10 минггача бўлган заргарлик буюмларини Ўзбекистондан олиб чиқишга рухсат берилади, хомашё олиб кириш ва олиб чиқиш лицензияси бекор қилинади ва улар импорт божларидан озод қилинади. 7 ноябрь куни президент Шавкат Мирзиёев маҳаллий саноатни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди, деб хабар берди унинг...

☀️ MIGRANT NEWS – МИГРАНТЛАР УЧУН ҲАФТА ЯНГИЛИКЛАРИ | 06.11.2022

ЎЗБЕКИСТОНГА 400 МИНГ РОССИЯЛИК МИГРАНТ КЕЛДИ   Бугунги эфирда: Россияда қисман сафарбарлик тўхтатилди; Урушда қатнашишга ташвиқот ишларини мигрантларга ёрдам кўрсатувчи жамоат ташкилотлари ҳам амалга оширмоқда; Йил бошидан буён, Ўзбекистонга кириб келган россияликлар сони 395 минг кишини ташкил қилди; Россиянинг Украина билан чегарадош ўлкаларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларнинг ўқишини ватанга...

2022 йилда Ўзбекистон  фуқаролари Россияга асосан ишлаш учун келган

Шу йилнинг январь ойидан сентябрга қадар Россияга келган мигрантларнинг энг кўп қисмини ўзбекистонликлар ташкил этди. Жорий йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида Россияга меҳнат қилиш мақсадида Ўзбекистондан – 4 465 692 киши, Тожикистондан – 2 714 331 киши ва Қирғизистондан – 675 968 нафар фуқаролар келган. “RT” сайти Россия ИИВ статистик маълумотлари билан танишиб, шу ҳақда...

РФ Федерал хавфсизлик хизмати Ўзбекистонга қанча россиялик кетганини эълон қилди

РФ Федерал хавфсизлик хизмати россияликларнинг хорижга чиқиб кетиши бўйича статистик маълумотларни эълон қилди. Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) июлдан сентабргача бўлган даврда россияликларнинг хорижга чиқиб кетиши бўйича статистик маълумотларни эълон қилди. 2022 йил июлдан сентябргача жами 9,7 млн россиялик хорижга кетгани қайд этилди. Бу пандемиядан олдинги 2019 йилга нисбатан паст...

Самарқанддан учадиган авиарейслар Навоий аэропортига кўчирилади

8 ноябрь соат 00:01 дан 12 ноябрь соат 00:01 гача “Uzbekistan Airways” АЖнинг режалаштирилган  рейслари Навоий халқаро аэропортидан амалга оширилади. “Uzbekistan Airways” АЖ ахборот хизмати Самарқанд халқаро аэропортининг техник сабабларга кўра жорий йилнинг 8 ноябрь соат 00:01 дан 12 ноябрь соат 00:01 гача “Uzbekistan Airways” АЖнинг режалаштирилган  HY045/046 Тошкент-Самарқанд...

Самарқандда саммит ўтказилиши сабаб айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади

Ҳаракат қатнови чекланган кўчаларда айрим транспорт воситаларига истисно тариқасида ҳаракатланиш учун рухсат берилади. Самарқандда саммит ўтказилиши сабаб 10-11 ноябрь кунлари айрим кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақти-вақти билан чекланади. Бу ҳақида Самарқанд ички ишлар бошқармаси хабар берди. Қайд этилишича, Туркий давлатлар ташкилотининг I-саммити ўтказилиши муносабати билан тадбир кунлари Самарқанднинг айрим кўчаларида...

Uzbekistan Airways Фарғонадан Дубайга учувчи рейсларни йўлга қўйди

Авиакомпания самолёти “Фарғона-Дубай”йўналиши бўйича илк парвозни амалга оширди. Uzbekistan Airways Миллий авиакомпанияси Бирлашган Араб Амирликларига мунтазам қатновларни йўлга қўйди, деб хабар бермоқда авивташувчи матбуот хизмати.   Авиакомпания самолёти “Фарғона-Дубай” йўналиши бўйича илк парвозини 30 октябрь куни амалга оширди. Компания самолётлари ҳафтасига икки марта: якшанба ва сешанба кунлари мунтазам парвозларни амалга...

?? Тажрибали тиббиёт ходимлари Германияга ишга таклиф этилади

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Германиянинг “NoVo Agency“ ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан тажрибали тиббиёт ходимлари Германия тиббиёт муассасаларига ишга таклиф этилади. Номзодлар учун талаблар: ✅ умумий ҳамширалик учун – шифохонанинг турли бўлимларида камида 2 йиллик тажриба (фақат беморларни парваришлаган); ✅ 39 ёшгача; ✅ судланмаган; ✅ жисмонан соғлом; ✅...

Россиянинг Украина билан чегарадош ўлкаларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларнинг ўқишини ватанга кўчирилишига рухсат берилди

Россия Федерациясининг Украина билан чегарадош ҳудудларида таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқароларининг ўқишини Ўзбекистондаги давлат ОТМларига истисно тариқасида кўчиришга рухсат берилди.   Курск, Брянск, Белгород, Воронеж, Ростов вилоятлари ва Краснодар ўлкасидаги университетлар талабалари ўқишини кўчириш ҳуқуқига эга бўлишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат тест маркази хабар берди. Талабаларнинг ўқиши уларнинг аризаларига мувофиқ доимий яшаш...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya