Turkum: Ўзбекистон хабарлари

Миграция агентлиги сайти ишга тушади

3 августдан эътиборан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг янгиланган веб-сайти http://migration.uz/uz/ фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар қилди. Сайт ўзбек, рус ва инглиз тилларида бўлади. Сайтнинг Агентликнинг ҳамкор давлатларига оид саҳифалари мавжуд. Ундан сиз ташкилотнинг бўлимлари, уларнинг фаолияти, меъёрий ҳужжатлари билан танишишингиз мумкин. Шунингдек сайтда анкета ва уни...

Россияга кетаётган меҳнат мигрантларига сертификатлар топширилди

26 июль куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Россия Федерациясига ишлаш учун жўнаб кетаётган бир гуруҳ Ўзбекистон фуқаролари иштирокида анжуман ташкил этилди. Анжуманда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Азиз Абдуҳакимов меҳнат муҳожирлари билан учрашиб, уларга йўл-йўриқлар кўрсатиб, керакли маслаҳатларни айтиб ўтди. Бу ҳақда Кун.uz хабар берди. Тадбирда, шунингдек, Россиянинг...

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи раиси ёшларнинг чет элларга ишлашга кетишига муносабат билдирди

Айрим ёшларнинг ноқонуний равишда хорижга чиқиб кетаётгани ва бу кўрсатгич йилдан-йилга ортиб бораётгани масаланинг моҳиятига тўлиқ етиб боролмаётганимизни кўрсатади, — деди ЎзА мухбирига берган интервьюсида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев. “Кези келганда дарсга қатнашмаётган ўқувчисининг қаерда юрганини билмайди, деб ўқитувчини, ўсмирнинг ножўя оғишидан хабарсиз, деб коллеж психологини,...

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» рейсларига чиқиш вақти ўзгарди

Бундан буён «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг барча рейсларига йўловчиларнинг чиқиш вақти парвоздан 20 дақиқа олдин тугайди. Бу ҳақда авиакомпания сайтида хабар қилинган. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг барча рейсларига чиқиш вақти ҳаво кемасининг парвозидан 20 дақиқа олдин тугайди», — дейилади хабарномада. Агар йўловчи рейсга кўрсатилган муддатлардан кечикиб келса,...

Колпинодаги ёнғинда ҳалок бўлганлар жасадлари Ўзбекистонга олиб келинди

Колпино шаҳрида юз берган ёнғин оқибатида ҳалок бўлган 7 нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасадлари 17 июль куни Урганч шаҳрига олиб келинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси берган маълумотга таяниб хабар қилди. Жасадлар Санкт-Петербург ҳокимияти идоралари ҳамда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси кўмагида Ўзбекистонга олиб...

Ўзбекистонликлар хорижда туриб пенсия олиш ҳуқуқини тасдиқлаши мумкин

Хорижий давлатда бўлиб турган ва саломатлиги сабабли  Ўзбекистонга бориш имкониятига эга бўлмаган пенсионерлар республиканинг хориждаги дипломатик ёки консуллик муассасалари орқали пенсия ҳуқуқини тасдиқлаши мумкин. Бунда хориждаги дипломатик ёки консуллик идорасига мурожаат қилиб, доимий яшаш далили йўқлигини тасдиқлаш талаб қилинади. Ўзбекистон ҳукумати давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиблари тўғрисидаги низомга...

Петербургдаги ёнғинда ҳалок бўлганлар жасадлари Ўзбекистонга олиб келинади

Санкт-Петербург таркибига кирувчи Колпино шаҳридаги омборда 13 июль куни юз берган ёнғин оқибатида ҳалок бўлган етти ўзбекистонликнинг жасадларини Ўзбекистонга олиб келишга тайёргарлик кўрилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Хабар беришларича, 13 июлдан бери Колпинода бўлиб турган Ўзбекистон элчихонаси ходимлари 15 июль куни Санкт-Петербург шаҳри тергов...

Хорижга чиқиш паспортларини жорий қилиш 2019 йилдан бошланиши мумкин

Ўзбекистонда хорижга чиқиш паспортларини амалда жорий қилиш масаласи ижобий ечим топса унинг берилиши 2019 йилдан босқичма-босқич бошланади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди. Хорижга чиқиш паспортларни жорий қилиш масаласини кўриб чиқиш билан идоралараро махсус ишчи гуруҳи шуғулланмоқда. Режага асосан, амалдаги биометрик паспорт Ўзбекистон ҳудудида паспорт эгасининг...

Миграция соҳаси такомиллаштирилади, хорижга чиқиш паспорти жорий этилади

  Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 11 июль куни миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолади. Унда миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари фаолиятини тартибга солиш, уларнинг асосий вазифаларини аниқлаш ва чегаралаш, зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда раҳбарлар ва ходимларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш белгиланган....

Тошкентдан Самарқандга Қозоғистон орқали ўтган йўл очилди

11 июль куни Тошкентдан Самарқандга Қозоғистон орқали ўтган M-39 йўли участкаси очилди. 2006 йилда ёпилган ушбу йўл икки шаҳар ўртасидаги масофани 23 километрга қисқартиради. Ушбу йўл орқали фақатгина енгил автомобилларнинг ўтишига рухсат берилади, юклар ва тижорий мақсадлардаги товарларни олиб ўтиш тақиқланади. Ўзбекистон фуқароси чегарадан ўтишда ҳеч қандай божхона ҳужжатларини...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya