Turkum: Ўзбекистон хабарлари

Ўзбекистонликлар Польшада ишлашлари мумкин

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Ўзбекистон фуқароларини Польша давлатига меҳнат миграциясини йўлга қўйиш устида иш олиб бормоқда, дея хабар берди Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги.

Ўзбекистонда Россияда ишлашни хоҳловчилар учун миграция маркази очилиши мумкин

Тез орада Ўзбекистонда янги миграция маркази очилиши мумкин. Шунингдек, Россияда ишлаётган ўзбекистонлик мигрантлар учун куну тун ишлайдиган махсус “ишонч телефони” ишга тушиши маълум қилинди. “Ишонч телефонлари” орқали ўзбекистонлик мигрантларнинг турли саволларига зудлик билан жавоб берилиши, қийин аҳволга тушиб қолган вазиятда қонуний йўл-йўриқлар кўрсатилиши мумкин.

Ташқи ишлар вазирининг виртуал қабулхонаси очилди

2016 йилнинг 10 ноябрь куни Ташқи ишлар вазирлигининг расмий веб-саҳифасида виртуал қабулхона фаолият юрита бошлади, деб хабар берди Ўзбекистон Ташқи сиёсат маҳкамаси матбуот хизмати.

Тошкентда “Газель” ва Mercedes иштирокида фожиали ЙТҲ содир бўлди

Фото: © Sputnik/ Наталья Селиверстова Бир неча кун муқаддам Тошкент кўчаларидан бирида, йирик “Самарқанд дарвоза” савдо мажмуаси яқинида ўлим билан якунланган дахшатли ЙТҲ содир бўлди, дея хабар қилди “Новости Узбекистана” портали. Ушбу авария суратлари ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари томонидан эълон қилинди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, транспорт воситалари бир-бирига юзма-юз тўқнашган, кучли зарба...

Москвадаги хиёбонга Ислом Каримов номи берилади

Москва марказидаги хиёбон Ўзбекистоннинг биринчи Президенти номи билан аталади. Мазкур маскан Якиманка туманида республиканинг консуллик бўлими ҳамда меҳмонлар уйи яқинида жойлашган, дея хабар қилди “Газета.uz” Москва Мэрияси сайтига асосланган ҳолда. Россия ва Ўзбекистоннинг илм-фан, сиёсат ва санъат намоёндалари шаҳар раҳбариятига консуллик яқинидаги номсиз хиёбонни Ислом Каримов номи билан аташ...

Ўзбекистон аҳолиси сони йил бошидан буён 401,8 минг нафарга кўпайди

Ўзбекистон аҳолиси сони 2016 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра 31 миллион 977,1 минг кишини ташкил қилди. Йил бошидан буён аҳоли сони 401,8 минг нафарга кўпайди ва бу 1,3 фоизлик ўсишни кўрсатади.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” электрон авиабилетлар савдосини бошлайди

18 октябрдан бошлаб "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси онлайн банд қилиш ва авиабилетларнинг тўлов қийматини UzCard банк карталари воситасида сотиш хизматларини кенгайтирмоқда. Хизматлар авиабилетлар савдосининг амалдаги тартибига мувофиқ ва тўлов UzCard пластик картаси воситасида амалга оширилади.

Ўзбекистонда биринчи қор ёғди

Ўзбекистон пойтахтини Фарғона водийси билан боғлаб турувчи Қамчиқ довонида биринчи қор ёғиб улгурди. Sof.uz сайтининг хабар қилишича, 13 октябрь куни Қамчиқ довонида бўрон турди ва автомобильларга бироз қийинчилик тўғдирди. Қор билан қопланган довоннинг суратлари ижтимоий сайтларда ҳам чоп этилган. “Қамчиқ довонида қор ёғди. Айни пайтда қўшнимиз Қозоғистоннинг Сайрамида ҳам...

Сенат амнистия тўғрисидаги қарорни қабул қилди

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати еттинчи ялпи йиғилишда Конституция қабул қилинганлигининг 24 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев тақдимномасига мувофиқ амнистия тўғрисидаги қарорни қабул қилди. Сенат қарорига мувофиқ, қуйидаги маҳкумлар: а) аёллар; б) жиноят содир этган вақтда 18 ёшга тўлмаган шахслар; в) 60 ёшдан ошган эркаклар; г)...

Шавкат Мирзиёев Сенатга амнистия тўғрисида тақдимнома киритди

Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан 10 октябрь куни Олий Мажлис Сенатига Ўзбекистон Конституциясининг 24 йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисидаги қарорни қабул қилиш ҳақида тақдимнома киритилди. “Газета.uz”нинг хабар қилишича, Сенат мазкур масалани 12 октябрда очиладиган ялпи йиғилишида кўриб чиқади. “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13-моддасига мувофиқ инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги,...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya