ПРЕЗИДЕНТ ВАКОЛАТЛАРИНИНГ БОШ ВАЗИРГА ВАҚТИНЧА ЮКЛАТИЛГАНИ ҚОНУНИЙ ЭДИМИ?
Бу каби гап-сўзларга ўзбекистонлик мутахассислар, ҳуқуқшунослар томонидан кеч бўлса-да муносабат билдирилиб, қўшма мажлисда қабул қилинган қарорнинг Ўзбекистон Конституцияси ва қонунларига зид эмаслигига ойдинлик киритилди. Жумладан, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори, ҳуқуқшунослик фанлари доктори, профессор Акмал Саидов ҳам ўз муносабатини билдириб ўтди.