Turkum: Ўзбекистон хабарлари

Автоҳалокатда вафот этган 8 нафар ўзбекистонлик Россиядан олиб келинди

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг топшириқларига асосан Ҳукумат фармойиши билан Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари бошчилигида ташкил этилган ишчи гуруҳ кеча, 12 январь куни Пенза вилоятига етиб бориб, Россия Федерациясининг масъул идоралари раҳбарлари билан учрашди ва ҳамкорлик асосида ташкилий, амалий ҳаракатлар олиб борилди. Шундан сўнг...

Batik Air Malaysia авиакомпанияси Тошкентга мунтазам рейсларни йўлга қўйди

Жорий йилнинг 15 декабр куни маҳаллий вақт билан соат 20:58 да “Batik Air Malaysia” авиакомпанияси борти Куала-Лумпур – Тошкент – Куала-Лумпур йўналиши бўйича илк парвозни амалга ошириб, Тошкент халқаро аэропортига қўнди. Шу муносабат билан “Тошкент” аэропортида бўлиб ўтган тантанали маросимда “Uzbekistan Airports” компанияси, Малайзиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Туризм қўмитаси вакиллари,...

БААда энди Ўзбекистон ҳайдовчилик гувоҳномаси амал қилади

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги делегация Бирлашган Араб Амирликлари Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга доир масалаларни муҳокама қилиш мақсадида мазкур мамлакатга ташриф буюрди. Абу-Даби шаҳрида БАА Бош вазири ўринбосари — Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаён билан бўлиб ўтган...

“Вице-спикер Толстойга жавобан, ўзбек тилини билмайдиган хизматчиларни ишдан ҳайдашни таклиф қилишимиз керак(ми?)”– Алишер Қодиров

Ҳар қандай муаммони мигрантларга боғлаб ўрганган рус амалдорларидан яна бири, Россия Давлат думаси раиси ўринбосари, муҳтарам Пётр Толстой тил масаласига бағишланган парламент эшитувларида “чакак томирлари бўртиб”, ғалати таклифларни билдирди. Унинг фикрича, рус тили муҳим бўлмаган ва яхши ўқитилмайдиган постсовет мамлакатлари фуқаролари учун Россияда ишлаш имконияти чекланган бўлиши керак эмиш. Шунингдек, жаноб Толстой...

QIWI Ўзбекистон иловаси фаолиятини тўхтатади

QIWI Узбекистан тўлов тизими Ўзбекистонда фаолиятини тугатганини эълон қилди. Электрон тизим ҳамёни ҳисобида пул қолган фуқароларга мурожаат қилган компания 18 декабргача илова орқали аввалгидек, ўзингизнинг Uzcard ва HUMO банк карталарга пул чиқариб олиш, ҳар қандай хизматлар – коммунал хизматлар, уяли алоқа ва бошқалар учун тўлов қилиш мумкинлиги айтган. Бироқ...

Ozon Ўзбекистонда сотувини йўлга қўйди

Россия маркетплейси Ozon Ўзбекистонда фаолиятини бошлаганини эълон қилди. Компания ўзбекистонлик мижозларга юз миллиондан ортиқ турдаги маҳсулотни таклиф этади. Ушбу онлайн бозор мамлакатнинг исталган нуқтасида буюртма бериш мумкин бўлган китоблар ва кийим-кечаклардан тортиб озиқ-овқат ва соғлиқ учун мўлжалланган маҳсулотларнинг кенг ассортименти бўлиши ваъда қилинмоқда. Биринчи босқичда буюртмаларни қулай ҳамкор пунктларида...

Хорижда ишлаган фуқароларга ҳам пенсия тайинланадими?

Бу саволга Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги йиғма-таҳлил бошқармаси бошлиғи Азим Ахматов шундай жавоб берди: Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига барча ижтимоий кафолатларни яратиш мақсадида норматив ҳуқуқий ҳужжатларда имкониятлар яратилган. Хусусан, хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари келгусида ўзларининг пенсияга бўлган ижтимоий кафолатларига...

Россиянинг яна бир шаҳридан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри мунтазам рейслар очилди

Ўн йилдан сўнг Хабаровск халқаро аэропортидан Ўзбекистонга мунтазам тўғридан-тўғри рейслар очилади. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси 4 декабрдан Хабаровскдан Тошкентга янги парвоз йўналишини йўлга қўяди. Бу “Хабаровск аэропорти” ОАЖ маъмурияти ва ўзбек  авиакомпаниясининг саъй-ҳаракатлари туфайли амалга оширилди. Жадвалга мувофиқ Хабаровскдан Тошкентга парвозлар ҳафтанинг душанба кунлари – Хабаровскдан учиш 23:20...

Қозоқ-ўзбек чегарасида юзлаб ўзбек муҳожирлари суд қарорини кутмоқда

Туркистон вилоятининг Сариоғоч шаҳрида миграция қонунчилигини бузгани учун Қозоғистондан чиқариб юборилмаган юзлаб чет эл фуқаролари, асосан ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари маҳаллий судда ўз ишлари кўриб чиқилишини кутмоқда. Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Чегара хизмати томонидан Қозоғистонда бўлиш шартларини бузиш ва республикани белгиланган муддатларда тарк этмаслик ҳақидаги баённомалар судга юборилган. Исми сир...

Ўзбекистон Россиядан нефть сотиб олишни кўпайтиради

Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг телеграм каналида 2024 йилда Ўзбекистон Россиядан нефть импортини ошириши ҳақида маълумот берилди. Мамлакат ҳукумати Қозоғистон Республикаси ҳудуди орқали Россия Федерациясидан нефт хомашёсини етказиб бериш ҳажмини бир миллион тоннагача ошириш ниятида. “Бу 2023 йил 4 ноябрда Москвада имзоланган тегишли уч томонлама ҳужжатда мустаҳкамланган”, — дейилади хабарда. Ҳужжатни...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya