Turkum: Жаҳон хабарлари

Қозоғистонда икки фуқаролик учун жазо кучайтирилади

Қонун ҳужжатларига бошқа фуқароликни қасддан яширганлик учун жазони кучайтирувчи ўзгартиришлар киритилади, деди ИИВ расмий вакили Шуғила Турлибек. “Бошқа фуқароликни қабул қилишда оқибатларга йўл қўймаслик учун Қозоғистоннинг ўзга давлатларга кетган ва бошқа фуқароликни қабул қилган собиқ фуқаролари 30 кун ичида Қозоғистоннинг консуллик муассасасига фуқароликдан чиққанларини қайд этиш учун мурожаат қилишлари...

Қирғизистонда чегарачилар ўзбекистонликлардан пул ундираётгани айтилди

Маҳаллий журналист суриштирув ўтказиб, товламачилик фактларини аниқлади.  Қирғизистоннинг «Дўстук» назорат-ўтказиш пунктида  Ўзбекистон фуқароларидан пул ундирилмоқда. Бу ҳақда қирғизистонлик журналист Шоҳрух Соипов суриштирувига таяниб, 24.kg хабар берди. Аввалроқ, ўзбекистонликлар Ўш шаҳри аэропортига етиб келиши билан маҳаллий такси ҳайдовчилари томонидан кутиб олиниб, қиммат нархда чегарагача олиб бориш учун машиналарига ўтиришга мажбурланаётгани айтилган эди....

Ўлгани хабар қилинган ўзбекистонлик вайроналар остидан тирик чиқди

Туркиядаги зилзилада вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалган ўзбекистонлик аёл вайроналар остидан омон чиқди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консуллиги хабар берди. Маълум қилинишича, куни-кеча ижтимоий тармоқларда номаълум шахслар томонидан Ўзбекистон фуқароси – 1975 йилда туғилган ва Наманган вилоятида доимий яшаб келган Шохиста Ниёзова зилзила оқибатида қулаган бино ичида вафот...

Қозоғистонда 2023 йилда хорижлик ишчиларни таклиф қилиш квотаси белгиланди

Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ички меҳнат бозорини ҳимоя қилиш мақсадида ҳар йили иш берувчиларнинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда Қозоғистонга хорижлик ишчи кучини жалб қилиш учун квота белгилайди ва тақсимлайди, деб хабар беради “Казинформ”. 2023 йилда умумий квота республикадаги ишчи кучига нисбатан 0,24% ёки 22,2...

Тожикистон чегарадан ўтишда коронавирус чекловларини бекор қилди

Тожикистонга киришда 2023 йил 8 февралдан барча ковид чекловлари бекор қилинди. Энди чегарадан ўтишда фуқаролардан эмлаш сертификатлари ёки ПЗР тестлари керак эмас, деб ёзади “Ховар” ахборот агентлиги. Республика штабининг қарорига кўра “Тожикистонда COVID-19  инфекцияси бўйича эпидемиологик вазиятнинг барқарорлашганини ҳисобга олиб, мамлакатнинг мақсадли гуруҳлари аҳолисини эмлашнинг юқори даражасини, шу билан...

Қозоғистон хорижлик малакали мутахассисларга доимий яшаш ҳуқуқини беришни соддалаштиради

Қозоғистонда талаб юқори бўлган қатор касб эгаларига “ВНЖ” беришни соддалаштириш режалаштирилмоқда. Бундай касблар рўйхатига шифокорлар, муҳандислар, агрономлар, геологлар, IТ–мутахассислари, соғлиқни сақлаш соҳасидаги университет профессорлари ва муҳандислик-педагогик кадрлар киради. Қозоғистон ҳукумати талаб қилинадиган малакага эга бўлган хорижликлар учун доимий яшаш учун рухсатнома (ВНЖ) олишни осонлаштирмоқчи. Бу ҳақда очиқ  норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар...

Бу йил Тожикистондан 7 минг зиёратчи Ҳажга бориши мумкин

Саудия Арабистони 2023 йилда Тожикистонга 7000 та Ҳаж квотасини ажратди. Бу ҳақда Тожикистон Дин ишлари бўйича қўмитаси матбуот котиби Афшин Муқим  маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, маслаҳат келишуви ўтган ҳафта, қўмита раиси Сулаймон Давлатзода бошчилигидаги Тожикистон делегацияси Саудия Арабистонида бўлганида имзоланган. Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони коронавирус пандемияси даврида киритилган...

Қозоғистон хорижликларнинг визасиз бўлиш қоидаларини кескинлаштирди

Энди чет элликлар мамлакатни тарк этиб, яна қайтиб кириш орқали мамлакатда қонуний қолиш муддатини чексиз узайтира олмайди. Қозоғистон ҳукумати мамлакатга визасиз кириш ва қолиш қоидаларини ўзгартирди. Ҳукуматнинг тегишли қарори Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар банкида эълон қилинди. Янги қоидаларга кўра, хорижликларнинг Қозоғистонда визасиз бўлиш муддати қуйидаги ҳолларда тугайди: 30 кундан кейин – чегара...

Туркияда 75,000 долларга уй харид қилганларга вақтинчалик яшаш рухсатномаси – “İKAMET İZNİ” берилади

Энди Туркияда вақтинчалик яшаш рухсатномаси (İKAMET İZNİ) олиш учун арзонроқ уй харид қилсангиз кифоя. 6458-сон қонунининг 31-моддаси “Б” бўлимига мувофиқ 2022 йил 5 майдан бошлаб чет элликларга шундай ҳуқуқ берилди. Ҳукумат бунга ҳам аниқ бир сумма белгилаб қўйган. Туркияда кўчмас мулкка эга бўлган шахсларнинг яшаш рухсатномаси (İKAMET İZNİ) олишлари...

Туркманистон Ўзбекистонга газ экспортини вақтинча тўхтатди, етказиб бериш қайта тикланиши керак

Туркманистон совуқ об-ҳаво туфайли юзага келган техник сабабларга кўра 12 январдан бошлаб Ўзбекистонга газ экспортини тўхтатди. Яқин вақт ичида газ етказиб бериш қайта тикланиши кутилмоқда. 12 январь куни Туркманистон «Дарёлиқ» станцияси орқали Ўзбекистонга табиий газ экспортини тўхтатди. Маълум бўлишича, ўша куни «Туркмангаз» давлат концернидан унга қарашли газ ишлаб чиқариш...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya