Turkum: Хабарлар

Қирғиз-ўзбек чегарасини ажратган деворлар бузилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон томони Қирғизистон билан чегарадаги девор бузилаётгани акс этган видео пайдо бўлди. Бу ерда  илгари чегара ўтиш жойларидан бири бўлган эди. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизмати яқинда қирғиз-ўзбек чегарасида Бек-Обод (Жалолобод вилояти), Қора-Сув ва Қора-Бағиш (Ўш вилояти) аҳоли пунктларида учта назорат-ўтказиш пункти очилишини маълум қилган....

Россия элчиси Тожикистон ТИВга чақирилди

Россиянинг Тожикистондаги элчиси Москвадаги талабалар ва муҳожирлар билан юз берган воқеалар туфайли ТИВга таклиф қилинди. 24 май куни Россиянинг республикадаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Семён Григорьев Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди. Учрашувда элчининг эътиборига Тожикистон фуқароларининг Россия ҳудудида турли баҳоналар билан оммавий ҳибсга олинаётгани ҳақида келаётган маълумотлардан тожик томонининг...

Москва ва Москва вилояти дронлар ҳужумига учради

Москва ва Москва вилояти аҳолиси бир қанча портлашлар ҳақида хабар берган. Минтақага қилинган дронлар ҳужуми туфайли ҳаво ҳужумидан мудофаа ишлари олиб борилмоқда. Москва мэри Сергей Собянин Москвага дронлар ҳужуми бўлганини тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, бир қанча бинолар “кичик зарар” кўрган: “Шаҳарнинг барча фавқулодда хизматлари воқеа жойида. Улар нима бўлганини...

Москвада мигрант ҳужжатларни текшириш вақтида вафот этди

Москвада полиция ҳужжатларини текшириш вақтида Марказий Осиёлик мигрант вафот этгани айтилмоқда. У Ўзбекистон фуқароси экан. Mash телеграм канали маълумотларига кўра, эркак қаттиқ асабийлашишни бошдан кечирган, бу эса унинг юраги тўхтаб қолишига сабаб бўлган. ОАВ хабарига кўра, икки ишчи ака-ука Отабек ва Улуғбек иш кунидан сўнг Добролюбова проездидаги қурилиш майдончасида дам...

Тожикистондан Россияга миграция урушга қарамай тез суръатлар билан ўсиб бормоқда

Россия қамоқхоналарида сақланаётган Марказий Осиёдан келган маҳбус аёлларга пул эвазига Украинада ишга таклиф қилингани ва судланганлиги олиб ташланиши ҳақида ҳам хабарлар бор. Россиядаги вазият ёмонлашганига қарамай, бу давлатга бораётган тожикистонликлар сони ортиб бормоқда. Россия фуқаролигини олганлар сони рекорд даражага етди. Украинадаги уруш туфайли Россиядаги вазиятнинг ёмонлашиши ҳам бу мамлакатга...

Хабаровск ўлкасида ишчи кучига эҳтиёж ортиб бормоқда

30 йил ичида 310 мингдан ортиқ маҳаллий аҳоли ҳудудни тарк этган. Хабаровск ўлкаси Қонунчилик Думасида давра суҳбатида минтақанинг миграция муаммолари муҳокама қилинди. Вилоят парламенти спикери Ирина Зикунова, вилоят депутатлари, ижро ҳокимияти, хавфсизлик кучлари мутасаддилари, ижтимоий фаоллар ўзаро фикр алмашишди. Давра суҳбати иштирокчилари Хабаровск ўлкасида миграция динамикаси салбий эканлигига эътибор...

Сочида йўқолган йигитнинг жасади денгиздан олиб чиқилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, ҳалок бўлган йигит ўзбекистонлик бўлган. 19 май куни Адлер туманидаги “СССР” пляжи яқинида денгиздан ёш йигитнинг жасади топилган. Ижтимоий тармоқларда хабар берган воқеа гувоҳлари қутқарувчилар ва полициячиларни чақиришган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари қайиқда денгизга чиқиб, жасадни сувдан чиқариб олишгандан сўнг қирғоққа олиб келинган. Полиция...

Бастрикинга даҳшатли муҳожирлар қиёфаси нега керак?

Фактлар таҳлили Тергов қўмитасининг раҳбари адашаётганини кўрсатади. Россия Федерациясидаги жиноятчилик даражасининг таҳлил қилсак, айрим россиялик амалдорларнинг баёнотлари ҳеч қандай асосга эга эмаслигини кўрамиз. Бир неча йилдирки, Россияда юқори мартабали амалдорлар, хусусан, ушбу мамлакат Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин Россияда энг кўп жиноятни меҳнат муҳожирлари содир этаётгани ва улар туфайли...

Новосибирскдаги озарбайжон диаспораси раҳбари: норозилик сабаби мигрантлар эмас, рақобатдир

Новосибирскда Хилокская кўчаси аҳолиси мигрантлар устидан шикоят қилган видеони ёзиб олиб, Россия Федерацияси президентига мурожаат қилган эди. Улар Владимир Путиндан уларни «Осиёдан келган меҳмонлар»нинг ваҳшийлигидан ҳимоя қилишни сўрашган. Уларнинг иддаоларига кўра, муҳожирлар русларни доимо таъқиб қилишади, жанжалларни уюштиради ва ҳатто, ўлдирар экан. Хилокский турар-жой массиви аҳолиси бундай қўшнилардан чарчаганлиги...

Ҳимоясиз ҳимоячи – асли ўзбекистонлик Баҳром Ҳамроев 14 йилга қамалди

Иккинчи Ғарбий округ ҳарбий суди ҳуқуқ ҳимоячиси Баҳром Ҳамроевни “терроризмни оқлаш” ва “террорчилик фаолиятини ташкил этиш”да айбдор деб топиб, 14 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда суд матбуот хизматига таяниб, ТАСС агентлиги хабар берган. “Суд Ҳамроевни 14 йилга қаттиқ режимдаги колонияга ҳукм қилди, унинг уч йилини қамоқда ўтказиши  керак”,...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya