Turkum: Хабарлар

Фуқарони 20 минг доллар эвазига АҚШга жўнатишни ваъда қилган шахс ушланди

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Жаҳон тиллари университети талабаси Б.Ж. ва бошқалар ушланди. Улар фуқаро Э.Н.нинг ишончига кириб,...

Энди Тошкент аэропортининг CIP-зали учун тўловни Телеграм-бот орқали амалга оширишингиз мумкин

Aввал ишга туширилган, халқаро ва ички парвозларни кузатиш имконини берувчи @UzairportsBot Телеграм-боти энди Тошкент аэропортининг CIP-зали учун тўловларни қабул қилади. Телеграм-бот орқали хизматни харид қилиш учун Тошкент аэропортини, кейин жўнаб кетиш терминалини ва керакли рейсни танлашингиз керак. Шундан сўнг, бот фамилия ва исмни лотин ёзувида киритишни “сўрайди”. Хизмат ҳақини...

Aртёмдаги оммавий муштлашувда қатнашган ноқонуний мигрантлар Россиядан чиқариб юборилади

Приморск ўлкасидаги Aртём шаҳарчасидаги ётоқхоналардан бирида Марказий Осиёдан Россияга келган хорижлик ишчилар ўртасида тунда оммавий муштлашув содир бўлди. Приморск ўлкаси бўйича Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, ётоқхонада яшовчи икки нафар марказий осиёлик фуқарога бир неча ҳамюртларимиз келиб, темир эшикни бузиб, шахсий адоват асосида ватандошларини калтаклай бошлаган. Воқеа...

Қирғизистон фуқароси Россияга 500 қоп носвой олиб кирмоқчи бўлган

Россия божхоначилари Қозоғистон билан чегарадаги назорат-ўтказиш пункти яқинида 17 тонна носвой солинган юк машинасини тўхтатишди. Қирғизистон фуқароси бўлган ҳайдовчи Россияга 500 қоп носвой олиб кирмоқчи бўлган. Шу билан бирга, у ходимларни ҳеч қачон носвой ҳақида эшитмаганига ишонтирди, шунчаки боғ учун оддий ўғитларни етказиб бераётганини айтди. Ҳужжат бўйича «ёғоч қириндиси...

Ўзбекистон ва Саудия ўртасида ходимларни ишга қабул қилиш бўйича битим тасдиқланди

Ўзбекистон президенти “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади. 2022 йил 17 август куни Жидда шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳукумати ўртасида ходимларни ишга қабул қилиш бўйича меҳнат соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли...

Давлат Думаси депортация қилинган мигрантларнинг амнистия қилинишини қўллаб-қувватлади

Гап кичик маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун мамлакатдан чиқариб юборилган хорижликлар ҳақида кетмоқда. Тез орада уларга қайтишга рухсат берилиши мумкин. Илгари депортация қилинган меҳнат мигрантларининг кичик қонунбузарликлари учун амнистия қилиниши қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳаларидаги кадрлар билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради, деди Давлат Думасининг иқтисодий сиёсат бўйича қўмитаси...

Россия паспортини олган Тожикистон фуқаролари сони 40 фоизга ошди

Ўтган йили Тожикистоннинг 174 минг нафарга яқин фуқароси Россия паспортини олди, бу бир йил аввалгига нисбатан 40 фоизга кўпдир. Бундай маълумотлар Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги томонидан тақдим этилган. Йил давомида Россия фуқаролигини олган қирғизистонликлар сони ҳам ошган. 2022 йилда Қирғизистоннинг 23 минг фуқароси Россия паспортини олди, бу 2021...

“Победа” авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни бошлайди

Россиянинг “Победа” авиакомпанияси 2023 йил 21 апрелдан бошлаб Москва ва Тошкентни тўғридан -тўғри чартер рейслар билан боғлашни режалаштирмоқда. Москва – Самарқанд – Москва йўналиши бўйича парвозлар ҳафтасига икки марта – пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган. Бу ниятни Россия авиаташувчиси вакиллари Uzbekistan Airports – халқаро аэропортларнинг бошқарувчи компанияси...

Мигрантлар Россиянинг яна бир ҳудудини оммавий равишда тарк эта бошлашди

Калуга вилоятида мигрантларнинг катта оқими чиқиб кетаётгани қайд этилди. Эҳтимол, бу минтақанинг фуқароларнинг ихтиёрий кўчиб ўтишига ёрдам бериш дастуридан чиқиши билан боғлиқдир. Калуга вилоятида ўтган йил давомида ҳудуддан чиқиб кетаётган миграция оқими кескин ошди, деб хабар беради “Калугастат” Статистик маълумотларга кўра, 2022-йилнинг январь-ноябрь ойлари давомида вилоятга 21,3 минг мигрант...

2022 йилда Санкт-Петербургда мигрантлар билан юзга яқин бахтсиз ҳодиса юз берди

2022 йилда Санкт-Петербургда чет эллик ишчилар билан юзга яқин бахтсиз ҳодиса юз берди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ Давлат меҳнат инспекцияси раҳбари – Санкт-Петербург бош давлат меҳнат инспектори Игор Беляевга таяниб ёзмоқда. “2022 йилда чет эллик ишчилар билан юзга яқин бахтсиз ҳодиса юз берди. Бизга ҳалокатли бахтсиз ҳодисалар ҳақида маълумотлар...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya