Turkum: Хабарлар

Россиянинг миграция оқими юқори бўлган ҳудудлари маълум қилинди

Россия Федерацияси субъектлари орасида ўтган йили энг катта миграция оқимининг кириб келиши Москва ва Ленинград вилоятлари, Краснодар ўлкаси, Севастополь ва Тюмень вилоятида кузатилди. Бу Росстат маълумотларидан келтирилди. 2022 йилда Москва вилоятига 314 239 нафар мигрант келган бўлса, 239 266 нафари (+74 973) ҳудудни тарк этган. Аммо 2021 йилга нисбатан...

Россия қурилишларида 200 минг нафар ишчи етишмаяпти

Россия Федерацияси Қурилиш вазирлиги бу соҳада 200 минг нафар ишчи етишмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Қурилиш вазирлигининг кадрлар маркази раҳбари Елена Сенкевич “Хабаровск ўлкасининг ёш қурувчиси” форумига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди. “Ҳозирги пайтда қурилишларга 200 мингга яқин, уй-жой коммунал соҳасига 90 минг ишчи етишмаяпти. Биз барча...

Россияда асли ўзбекистонлик эркак полициячига қарата ўқ узди

Можаро 24 февраль куни, Невский проспектидаги «Гостиний двор» метро бекатига кираверишда маҳаллий вақт билан соат 11:50 да юз берган. Ҳужум қилган шахс милтиқдан  ўқ узган. «Росгвардия» ходими Санкт-Петербургда қуролли ҳужумга учради. У шаҳар марказида шубҳали шахсни тўхтатмоқчи бўлганида оғир жароҳат олди, деб ёзди «Фонтанка» нашрига таяниб Meduza. Можаро 24 февраль...

АҚШ ҳукумати хорижликларга бошпана бериш қоидаларини кучайтирмоқчи 

Байден маъмурияти янги қонунни таклиф қилди. Мигрантлар ҳуқуқлари ҳимоячилари бунга қарши ва судга мурожаат этишни ваъда қилишяпти. АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги ва Адлия вазирлиги мамлакатда бошпана изловчилар учун чекловлар жорий этишни таклиф қилди, деб хабар берди Reuters. 21 февраль куни янги қоидалар 30 кунлик муҳокамага қўйилди. Унга кўра, мигрантлар шунчаки...

Россияда 14 нафар Ўзбекистон фуқароси қулликдан озод этилди

Россия Федерациясида 14 нафар Ўзбекистон фуқаросининг ҳужжатлари олиб қўйилган ва текинга ишлашга мажбурланган. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг Волгограддаги вакили Шерзод Каттахонов маълум қилди. Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 9 февраль куни ишонч телефонига 14 нафар ўзбекистонликдан ёрдам сўраб мурожаат келиб тушган. Фуқаролар иш берувчи олиб қўйган паспортларини...

Ўзбекистонликлар яна Қозоғистон йўлларидан эвакуация қилинди

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида юк ва йўловчи ташувчи автотранспорт воситалари ҳаракатининг чекланиши ва автобуслардаги носозлик сабаб йўлларда қолиб кетган 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси эвакуация қилинди. Бу ҳақда Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди. Қайд этилишича, 24 февраль куни соат 22:50 да Самара-Чимкент автомобиль йўлининг 964-километрида Yutong русумли йўловчи автобусидаги 41...

Ўзбекистонлик эркак Қозоғистонда 20 йилдан ортиқ ҳужжатсиз яшади

Бу вақт ичида у беш нафар фарзандли бўлган. 1951 йилда туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Қозоғистон ҳудудига 2000 йилларда келиб, Қозоғистон фуқароси билан оила қурган ва улар беш фарзандли бўлган, деб ёзади inbusiness.kz. 72 ёшли ўзбекистонлик фуқаронинг сўзларига кўра, ўша йилларда у ҳужжатларни расмийлаштирмоқчи бўлган, бироқ бу жараённи охирига етказмаган....

Москвада ўзбекистонлик ва тожикистонлик мигрантлар оммавий норозилик митингига чиқди

Улар меҳнат қилаётган корхона қўриқчилари осмонга қарата ўқ узди. Россия пойтахти Москва шаҳрида ўзбекистонлик ва тожикистонлик меҳнат мигрантлари оммавий норозилик митинги ўтказди. Бу ҳақда «Настоящее время» хабар берди. Қайд қилинишича, 22 феврал куни Москва шаҳридаги Crocus Group компаниясига тегишли қурилиш объектида меҳнат мигрантлари томонидан норозилик митинги ўтказилган. Ишчилар 4...

Ўзбекистонлик ўқувчи Россия олимпиадасида кумуш медаль олди

21 февраль куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Миллий тадқиқот университети қошидаги International House академик лицейида мактаб ўқувчилари учун ҳар йили ўтказиладиган “МИСиС юлдузларни ёритади” фан олимпиадасининг якуни бўлиб ўтди.   “МИСиС”  Миллий тадқиқот технологик университети томонидан ўтказиладиган мазкур олимпиадада умумтаълим мактаблари ва академик лицейларнинг 7-11-синф...

Ленинград вилоятидаги қурилиш майдончасида икки йигит баландликдан қулаб ҳалок бўлди

Россия Федерациясининг Ленинград вилоятидаги “Кудровский парк” турар-жой мажмуаси қурилишида икки нафар ёш ишчи баландликдан қулаб ҳалок бўлди. ЛенТВ 24 телеканали хабарига кўра, Ўзбекистоннинг 20 ёшли фуқароси ва Тожикистоннинг 18 ёшли фуқароси олган жароҳатлари туфайли вафот этган. Маълум бўлишича, 21 февраль, сешанба куни полицияга Кудроводаги (Ленинград вилояти, Всеволожский тумани) “Кудровский...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya