Turkum: Хабарлар

Таиландда ўзбекистонликлар учун визасиз қолиш муддати узайтирилди

Ўзбекистон фуқароларининг Таиландда вақтинча бўлиш муддати 15 кундан 30 кунгача узайтирилди. Таиланд Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 2022 йил 1 октябрдан 2023 йил 31 мартгача бўлган даврда мамлакатга келгач виза олувчи Ўзбекистон фуқароларининг ушбу мамлакатда вақтинча бўлиш муддати 15 кундан 30 кунгача узайтирилган. Бу ҳақда “Sputnik Ўзбекистон” хабар берди. Ўзбекистон...

Тожикистон ўз фуқароларидан Украинани тарк этишни сўради

Тожикистон Республикасининг Киевдаги элчихонаси вазиятнинг кескинлашуви сабабли ватандошларни Украина ҳудудини тарк этишга чақирди. “Украинада бўлган Тожикистон Республикаси фуқароларига ҳарбий ҳолат талабларига, шунингдек, маҳаллий бошқарув органлари раҳбариятининг шахсий хавфсизлик бўйича кўрсатмаларига қатъий риоя қилишлари ва иложи борича Украина ҳудудини тарк этишлари тавсия қилинади”, – дейилади Тожикистон элчихонаси мурожаатида. Ҳукумат шунингдек...

«Бу ерда вазият сал нотинч». Россиянинг Курск вилоятида ўқиётган ўзбекистонлик талабалар президентдан ёрдам сўради

Украинага чегарадош ҳудуддаги Россиянинг Курск давлат тиббиёт университетида ўқиётган ўзбекистонлик талабалар ўқишни кўчиришни сўраб Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилди. Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари вазиятни ўрганиш ва мавжуд муаммоларни ҳал қилиш мақсадида Курск вилоятига жўнаб кетди. 11 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Курск вилоятида таҳсил олувчи бир гуруҳ ўзбекистонлик талабалар Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади, видео тармоқларда...

Янги Ўзбекистонга келаётган россияликлар қандай фойда келтиришлари мумкин?

Жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонга 50 минг нафардан ортиқ Россия фуқароси кириб келган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисюатан уч баробар кўпдир. Йил бошидан буён Россия Украина ҳудудида махсус ҳарбий операцияни бошлаганидан сўнг собиқ СССР мамлакатларига , жумладан, Ўзбекистонга боришни хоҳловчи россияликлар оқими сезиларли даражада ошди. Россия фуқароларининг жанубий...

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида “Достук” назорат-ўтказиш пункти очилди

Россия Қирғизистоннинг ЕОИИга қўшилиш жараёни доирасида мазкур назорат-ўтказиш пунктини модернизация қилишга катта ҳисса қўшди. Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида модернизациядан сўнг “Достук”назорат-ўтказиш пункти очилди. Маълумки. Россия Қирғизистоннинг ЕОИИга қўшилиши доирасида унинг қайта тикланишига катта ҳисса қўшган. Бу ҳақда sputnik.uz сайти хабар берди. Очилиш маросимида Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Оқилбек Жапаров...

Россияда Ўзбекистонлик муҳожир бошидан ўқ еди

Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳри жанубидаги Таллин шоссесида турли мамлакатлардан келган тўрт нафар меҳнат мигрантлари ўртасида муштлашув содир бўлди. Унда Ўзбекистон фуқаролари ҳам иштирок этган. Воқеа акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Ўзаро жанжал жараёнида ўқотар қурол ҳам ишлатилган бўлиб, оқибатда Ўзбекистон фуқароси бўлган 27 ёшли ишсиз муҳожирнинг бошига ўқ...

Туркияда мигрантлар ишлайдиган ҳудудлар яна қисқарди

Туркия хорижий давлат фуқароларини рўйхатга олиш учун ёпилган янги ҳудудлар номи ички ишлар вазирлиги томонидан маълум қилинди. Қуйида чет эллик фуқароларни рўйхатга олиш тақиқланган туманлар рўйхатини келтирамиз. Истанбул туманлари: Кучукчекмече Бошакшеҳир Багжилар Авчилар Баҳчелиэвлер Султонгази Эсенлер Зайтинбурну Бу ҳақда “Туркиядаги ўзбеклар” телеграм канали хабар берди.

“Chevrolet Onix”нинг октябрь ойидан сотувга чиқарилиши ва нархлари эълон қилинди 

Автомобиль ишқибозлари “ОNIX” энг харидоргир машиналардан бўлишини айтишяпти. UZAUTO MOTORS компанияси кўпчиликни қизиқтираётган масала – янги турдаги ОNIX павтомобиллари шу ойдан сотувга чиқарилиши ҳақида ҳабар берди. Автомобилнинг тури ва нархлари билан танишинг. Ушбу позициялар 86 от кучи 1,2 литрли двигатель ва механик узатмалар қутиси ва пўлат ғилдираклар билан жиҳозланган...

Uzbekistan Airways’дан яна авиачипта пулларни қайтариш муаммолари хусусида

Яқинда порталимизда Uzbekistan Airways’нинг фойдаланилмаган авиачипталарнинг пулини қайтариб беришни соддалаштириш режаларини ёритган эдик. Чиптани қайтариб, пулини олиш йўловчилар учун катта сансалорликка сабаб  бўлаётгани аксарият ижтимоий тармоқлар ва телеграм каналларда ёритилмоқда.   Қуйида шундай фикрлардан бирини келтирамиз. Бу ҳақда Азон.уз нашри ёзмоқда. “Кеча Davletov.uz Uzbekistan Airways компаниясидан олинган чипталарни қайтариш азоблиги ҳақида ёзиб...

Россия ҳукумати 2023 йилга “РВП”учун 13535 та квота белгилади

2023 йилда квоталар сони 2022 йилга нисбатан 5420 тага қисқартирилди. Москва ва Москва вилоятида квоталар сони ўзгаришсиз қолди. Ҳукумат қарорига кўра квоталар сони Санкт-Петербургда 200 тага, Ленинград вилоятида эса 125 тага қисқартирилди. Квоталарнинг Россия ҳудудлари бўйича тақсимоти қуйидагича: Москва – 1500; Москва вилояти – 1250; Санкт-Петербург – 400; Ленинград вилояти – 125; Татаристон – 500; Бошқирдистон – 500; Доғистон – 300; Ставрополь ўлкаси – 300; Свердловск вилояти – 300; Новосибирск вилояти – 300; Иркутск вилояти – 300....
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya