Turkum: Хабарлар

Татаристон мигрантларга муҳтож

“Биз инқироздамиз! Биз вазиятни ўзгартиришимиз керак. Оддийгина, қуруқ гап билан ҳеч нарса бўлмайди. Кескин, балки оммага маъқул келмаган чоралар керак”, деди Татаристон президенти Рустам Минниханов Қозон Кремлида бўлиб ўтган Хавфсизлик Кенгашининг навбатдаги йиғилишида. Маълум бўлишича, бу йиғилишда республикадаги кадрлар тақчиллиги билан боғлиқ ҳалокатли масалалар муҳокама қилинган. Ишчи кучи етишмаслиги...

2022 йилда Россия субъектларидаги патент тўлови қиймати эълон қилинди

Россияда ишловчи хорижий фуқароларнинг ҳар ойлик патент тўлови қиймати тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинди. Дастлабки эълон қилинган маълумотларга кўра, патент тўловлар ҳажми сезиларли даражада ошганлигини кузатиш мумкин. Россия Федерациясининг  ҳар бир “области” ва “крайи” ўзларининг нархларини белгиловчи қонунларини қабул қилишига қараб, маълумотларни эълон қилиш 2021 йилнинг 31 декабрига қадар давом...

Россия ҳудудидаги сайлов участкалари манзиллари

Эртага, 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси ҳамда Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов бўлиб ўтади. Россияда юрган Ўзбекистон фуқароларида ҳам сайловда қатнашиш имконияти мавжуд. Хўш, Россияда сайловда қатнашиш учун қаерга бориш керак?

Ўзбекистон Миграция бўйича халқаро ташкилотга (МХТ) аъзо бўлди

Ўзбекистон Миграция бўйича халқаро ташкилотга (МХТ) 173-аъзо давлат сифатида қабул қилинди. Миграция бўйича халқаро ташкилот (МХТ) – БМТ Миграция агентлиги Кенгашининг Женева шаҳрида очилган 109-сессиясида овоз бериш натижасида Ўзбекистон Республикасининг МХТга аъзо бўлиш тўғрисидаги мурожаати қўллаб- қувватланди.

Ўзбекистондан халқаро йўналишларда қатнайдиган поездларга янги чегирмалар: поездга қанча эрта чипта олсангиз, шунча арзон тушади

«Ўзтемирйўлйўловчи» акциядорлик жамияти томонидан 2018 йил январь ойидан бошлаб халқаро йўналишларда қатнайдиган йўловчи поездларига чипталарнинг олдиндан харид қилиш муддатига қараб чегирмалар белгиланди. Бу ҳақда жамият ахборот хизмати хабар берди.

Россия шаҳарларига Ўзбекистондан қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади

«Ўзтемирйўлйўловчи» акциядорлик жамияти жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб бир қатор халқаро йўналишларда қатнайдиган йўловчи поездлари учун қўшимча қатновларни йўлга қўяди. Бу ҳақда жамият ахборот хизмати хабар берди

Ақтўбе фожиаси оқибатлари бўйича Ўзбекистон ҳукумати қарори: чипталар нархи арзонлаштирилади

Йўловчи автотранспортида фавқулодда вазиятлар профилактикаси ва уларнинг олдини олиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасидан ташқарига чиқаётган фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга доир шошилинч чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори имзоланди.

Мирзиёев: «Қозоғистондаги фожиа халқимизга етарли шароит яратиб бермаганимизни исботлаб турибди» (видео)

Қозоғистонда ёниб кетган автобус фожиаси оқибатида Ўзбекистон фуқароларининг ҳалок бўлиши ушбу юртда аҳолининг меҳнат қилиши учун етарли шароит йўқлигини исботлаб турибди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида айтиб ўтди.

Оқтўба фожиасида ҳалок бўлган 52 ўзбекистонлик рўйхати эълон қилинди

Қозоғистонда ҳалок бўлганларнинг жасадлари Тошкентга олиб келинди Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 18 январь куни Қозоғистонда автобуснинг ёниши натижасида ҳалок бўлган 52 Ўзбекистон фуқароси ҳақида маълумот берди.
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya