Минскда Ўзбекистон элчихонаси очилади
Ўзбекистон Беларусь пойтахти Минск шаҳрида мамлакат элчихонасини очади. Яқин вақтларда элчининг тайинланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Беларусь бош вазири Андрей Кобяков билан 2 ноябрь куни бўлиб ўтган учрашувида маълум қилинди, дея хабар берди Газета.uz. Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1993 йилда ўрнатилган. Беларуснинг Тошкентдаги элчихонаси...