Turkum: Хабарлар

Россияда “Нелегал-2016” тезкор-профилактика операцияси давом этмоқда

Россиянинг йирик шаҳарларида “Нелегал-2016” тезкор-профилактика операциясининг иккинчи босқичи бўлиб ўтмоқда. Унда полиция чет эл фуқаролари яшайдиган жойлар, ташкилот ва корхоналар, бозор ва савдо майдонларида текширувлар ўтказиб, Россия Федерацияси ҳудудида ноқонуний яшаб келаётган хорижлик муҳожирлар, уларга иш ва яшаш жойи тақдим этаётган РФ фуқароларига нисбатан чоралар қўлламоқда. Жумладан, Москва шаҳрининг...

Чет давлат фуқаролиги Ўзбекистон фуқаролигини йўқотишга асос бўлиши мумкин

«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимча киритилди. Президент вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев имзолаган ҳамда “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган ушбу ўзгартишлар 24 сентябрдан кучга киради.

Хитой раҳбари Шавкат Мирзиёевни Президент в. б. бўлгани муносабати билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сунь Лизце билан учрашув бўлиб ўтди, дея хабар қилди ЎзА. Элчи Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Жаноби Олийларининг мамлакатимиз раҳбариятига йўллаган қутлов мактубини топширди. Мактубда шундай дейилади: Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Жаноби...

Ўзбекистон ва Қозоғистон савдо алоқаларини кенгайтиради

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 22 сентябрь куни Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Асқар Маминни қабул қилди, дея хабар бермоқда ЎзА. Учрашувда Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг жорий йил 12 сентябрь куни Самарқанд шаҳрига ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш, ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш...

Россияда ноқонуний миграцияни ташкиллаштиришда гумон қилинаётганлар қўлга олинди

Қўлга олинганларнинг барчаси - Марказий Осиё давлатлари фуқаролари бўлиб, уларнинг айримлари турли қонунбузарликларга кўра судланишган. Уч нафар гумондорга нисбатан экстрадиция масаласи кўриб чиқилмоқда.

Миср қирғоқларида кема чўкиши натижасида 40 нафар мигрант қурбон бўлди

Миср қирғоғида бортида 600 нафар мигрант бўлган кема ағдарилиб кетди. Ҳалокат сабаб 40 нафар мигрант ҳалок бўлди, 150 нафардан зиёд киши бедарак кетди. Қурбон бўлганларнинг аксарини болалар ташкил этмоқда.

Москва хукумати 2016 йилда мигрантлардан 12 млрд рубль солиқ олишни режалаштирмоқда

Москва хукумати 2016 йилда пойтахтда меҳнат қилаётган чет эл фуқароларидан 12 миллиард рубль солиқ олишни режалаштирмоқда, дея маълум қилди Москва мэри Сергей Собянин.

Ўзбекистондаги барча партиялар Президент сайловида қатнашиш учун ариза топширди

20 сентябрь куни Ўзбекистон Халқ демократик партияси ва «Адолат» социал-демократик партияси Марказий сайлов комиссиясига 4 декабрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш учун зарур ҳужжатлар: Марказий сайлов комиссиясига сайловда иштирок этиш тўғрисида партиялар раҳбарлари томонидан имзоланган аризалари, Адлия вазирлигининг сиёсий партиялар рўйхатга олинганлиги кўрсатилган маълумотномалари, Ўзбекистон Республикаси...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya