Парвозлар ҳафтанинг сешанба кунлари амалга оширилади.14 июндан бошлаб «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Тошкентдан Воронежга авиақатновларни йўлга қўяди, деб хабар қилади компания ахборот хизмати.
Россиядан Билайн Ўзбекистон абонентининг ҳисоби 5 АҚШ доллари ва ундан ортиқ маблағга тўлдирилса, Ўзбекистондаги абонент ўз балансига уч баробар кўп маблағга эга бўлади.
Энг камида ҳисоб 5 АҚШ долларига тўлдирилса, абонент асосий балансига 5 $ ўтиб, бонус тариқасида 10 $ қўшилади.
Конференцияда Австрия, Албания, Корея, Исроил ва бошқа давлатлардан ташриф буюрган халқаро экспертлар, МХТнинг Мувофиқлаштирувчи офиси вакиллари, прокуратура ва ИИВ органлари, вазирлик, идоралар, фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, ОАВ ҳамда халқаро ташкилотлар ва дипломатик корпуси масъул ходимлари иштирок этдилар.
РФ Федерал миграция хизмати РФ ИИВ таркибига киритилгани муносабати билан ФМХ расмий сайти ва ундаги онлайн хизматлар бошқа манзилга кўчирилди.
Янги манзилда эса ФМХнинг тўқ қизил ранги мовийга алмаштирилган ва “Россия Ички ишлар вазирлигининг миграция масалалари бўйича бош бошқармаси” ёзуви кўзга ташланиб турибди.
25 апрель куни Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Россия президенти Владимир Путин таклифи билан Москвага келди. В.Путин Ислом Каримовни Кремлда кутиб олди.
Учрашувнинг расмий қисми, музокаралар, ҳужжатларни имзолаш эса, 26 апрель куни бўлиб ўтди.
Кремлда икки давлат раҳбарларининг музокаралари.
Тулада яшовчи Ўзбекистон фуқароси “террорчилик акти тўғрисида ёлғон хабар берганлик” учун ҳибсга олинди. Ўзбекистонлик мигрант Тошкентдан Москвага учиб келаётган аёлини кутиб олишга эрингани учун шундай йўл тутгани маълум бўлди.
2016 йил 4 апрелдан бошлаб Москва ва Москва областидаги "Евросеть" салонларида меҳнат патенти тўловларини тўлаш мумкин. Бу ҳудудларда "Евросеть"нинг 600 та тармоғи фаолият юритмоқда.Меҳнат патентига "Евросеть" тармоғи орқали тўловни амалга ошириш осон ва жуда қулай.
27 март куни соат 10.00 да Москва жомеъ масжидида Қуръон Фестивали очилади, дея хабар бермоқда Москва Москва мусулмонлари идораси матбуот хизмати.Масжидда очиқ эшиклар куни эълон қилинган, унга 10 мингдан зиёд меҳмонлар келиши кутилмоқда.
Москва шаҳрида Наврўз тантаналари 20 март куни Москва шаҳар ҳукумати кўмагида ўтказилди. Осиё халқларининг тарихий ва миллий байрамида 20 дан зиёд миллат вакиллари иштирок этди. Ўзбекистонлик томошабинлар юртдошларининг ҳар бир чиқишларини катта завқ ва кўтаринки руҳда қарши олишди.