Turkum: Хабарлар

Волгоград вилоятидан 30 дан ортиқ мигрант чиқариб юборилади

Чет элликлар ҳудудда қолиш қоидаларини бузган. Волгоград вилоятида полиция 22-26 январ кунлари «Иностранец» профилактика тадбирини ўтказди. Рейд натижалари тўғрисида Россия Ички ишлар вазирлигининг Волгоград вилояти бўйича Бош бошқармаси хабар берган. “Иностранец” тадбири давомида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан 206 та ҳуқуқбузарлик, жумладан, мигрантларнинг бўлиш ва транзит қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланган....

Туркияда расм учун қамалиш мумкинми?

Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод этмайди. Ҳар бир мамлакатнинг суратга олиш-олмаслик борасида ўз тартиб қоидалари бор. Туркияда маҳаллий аҳолини сўрамасдан суратга олиш ва уни тарқатиш қатъиян ман қилинади. Айниқса маҳаллий аёлларни суратга олиш мумкин эмас. Бу шахсий ҳаётга тажовуз деб ҳисобланади. Ўзбекистоннинг Истанбулдаги консуллиги ушбу қонунни бузганлик учун озодликдан маҳрум...

Мигрантлар ўзини ўзи регистрация қилиши мумкинми?

Агар мигрант ижарада яшаётган уйнинг эгаси Россиядан ташқарида бўлса, унда ушбу маълумот жуда ўринли бўлади. Россия ҳукуматининг 15.01.2007йилдаги N9«Россия Федерациясида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни миграция рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида» қарорига 21.10.2023 йилда киритилган ўзгаришга кўра, меҳнат муҳожирлари мустақил равишда ўзларини вақтинчалик миграцион қайдга қўйишлари мумкин. Уй...

Россиялик профессор: мигрантлар ўртасида жиноятлар камаймоқда

Россиядаги миграция мавзуси доимо қизғин муҳокамаларга сабаб бўлади. Муҳожирлар ўртасида жиноятчилик даражаси долзарб масалалардан биридир. Бу борадаги фикрлар турлича: сиёсатчилар жиноятчиликнинг кўпайиши ҳақида гапирса, статистика эса бунинг аксини кўрсатади. Масалан, Россия Федерацияси Тергов қўмитаси (СК) раҳбари Александр Бастрикин муҳожирлар россияликларга қараганда кўпроқ жиноят содир этишини бир неча бор таъкидлаган....

Москвада яшаш қанчага тушади: квартира ижараси қимматлашмоқда

“Яндех Аренда” хизмати экспертларининг фикрига кўра, Москвада ижарага бериладиган уй-жой нархи 2023 йилда ойига 99 минг рублгача сезиларли даражада ошган. Нархларнинг энг катта ўсиши 112 фоизга Тверской туманида қайд этилган, бу ерда ўртача квартирани ижарага олиш нархи 157 минг рублга етган. Пресненский туманида нархлар 75 фоизга ошиб, 122 минг...

Патентга ўзгартиришлар қандай киритилади?

Баъзида ҳужжатларимиз ўзгариб, янги маълумотларни патентга киритиш керак бўлади. Масалан, паспорт алмаштирганда янги паспорт серия, рақамларини патентимизга киритишимиз керак. Чунки патентда кўрсатилган паспорт рақами эски бўлади. Шундай вазиятларда патентга қандай ўзгартириш киритиш мумкин? Агар фамилия, исм ёки отангизнинг исми ўзгарган бўлса ёки янги паспорт олинган ҳолларда мазкур ўзгартиришларни патентга...

Агар қариндошингиз Россия фуқароси бўлса қандай регистрация қилинади?

Оила аъзоларингиз орасида Россия фуқароси ёки ВНЖ ҳужжатлари эгаси бўлса, унда улар билан қариндошлигингиз туфайли ҳеч қандай ҳужжатсиз ўзингизга бир йиллик “регистрация” қилишингиз мумкин. Ушбу ҳуқуқий имконият «Россия Федерациясида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида» ги 115-сонли Қонуннинг 5-моддасида кўрсатилган. Қонун бўйича яқин қариндошлар ким?...

Қурилишда ишлаётган мигрантларга эслатма

Ишда ўз хавфсизлигингизни таъминлаш учун ушбу эслатмани диққат билан ўқинг. Шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланинг: Ҳар доим каска, ҳимоя кўзойнаги, қўлқоп ва қаттиқ оёқ кийим кийинг. Агар чанг ёки хавфли моддалар билан ишлаётган бўлсангиз, респиратордан фойдаланинг. Хавфсизлик камарини доимо боғланган ҳолда бўлиши керак. Диққатли ва эҳтиёт бўлинг: Атрофингиз ва бошқалар...

Владивостокда мигрант қурилишда ҳалок бўлди

Ҳалокатга хавфсизлик қоидаларига амал қилмаслик бўлгани айтилмоқда. 5 феврал, душанба куни Владивосток чеккасида қурилаётган уйнинг иккинчи қаватидан мигрант қулаб тушиб, вафот этган. У ғишт терувчи бўлиб ишлагани, ишлаётган пайтда хавфсизлик камарини ечиб қўйгани аниқланган. Россия Федерациясининг Приморск ўлкаси бўйича тергов бошқармаси маълумотларига кўра, бу Старцева кўчасида қурилаётган объектда содир...

Воронеждан Марказий осиёлик тикувчилар “депорт” қилинади

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари иш берувчини текширмоқда. Воронежда миграция қонунчилиги бузилгани учун хорижлик мутахассислар ўз ватанларига қайтарилади. Воронеж шаҳридаги хусусий тикув цехини текширган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари у ерда ишлаш учун рухсатномаси бўлмаган Тожикистон ва Ўзбекистондан келган тўрт нафар тикувчини қўлга олган. Хорижлик мутахассислар полиция бўлимига олиб кетилган. Текширув натижалари бўйича...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya