Turkum: Хабарлар

Ички ишлар вазирлиги Санкт-Петербургда мигрантнинг овқатини тепкилаган ходимни текширади

Ички ишлар вазирлигининг Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти Бош бошқармаси 2023 йил август ойи охирида ҳуқуқ-тартибот идоралари кийимидаги шахс ва қурилиш ишчиларининг кўчада тушлик қилаётгани тасвирланган видеони текширишни бошлайди. Санкт-Петербургда олингани тахмин қилинаётган видеода махсус форма кийган одам таом солинган қутиларни тепгани, озиқ-овқатларни ерга тўккани тасвирланганди. “Видеода акс эттирилган вазият...

Миграция бўлими ходимини жинояти учун қамоқ жазоси кутмоқда

Хорижий фуқароларни депортация қилиш учун ажратилган маблағларни миграция бўлими ходими томонидан ўзлаштирилганлиги юзасидан жиноят иши судга юборилди. Владимир шаҳри прокурори Россия Ички ишлар вазирлигининг Владимир вилояти бўйича миграция департаменти миграция назорати бўлимининг махсус топшириқлари бўйича собиқ катта инспекторига қарши айблов хулосасини тасдиқлади. Собиқ полициячи ўз мансаб мавқеидан фойдаланган ҳолда...

Кореяга турмушга чиқиб фарзанди тортиб олинган ўзбек аёли кўчада қолди

Кореяга турмушга чиқиб кўчада қолган, натижада ёмон йўлларга кириб кетган ўзбек қизлари ҳақида бот-бот хабарлар чиқиб туради. Ўтган йили ноябр ойида кореялик эркакка турмушга чиққан тошкентлик 23 ёшли З.ни ҳам эри етти кунлик чақалоғини тортиб олиб, ўзини паспортсиз кўчага ҳайдаб юборгани маълум қилинди. Аёл фарзанди туғилиши билан эри болани...

АҚШ Марказий осиёликларнинг Россияга миграцияси масаласини ҳал қилишга қарор қилди

Нью-Йоркдаги БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессияси доирасида АҚШ президенти Жо Байден Марказий Осиёнинг бешта давлати – Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистон раҳбарлари билан учрашди. Суҳбат давомида муҳокама қилинган масалалардан бири миграция масаласи бўлди. Эслатиб ўтамиз, собиқ иттифоқ республикалари орасида Марказий Осиё давлатлари Россияга меҳнат муҳожирларининг асосий етказиб берувчилари ҳисобланади....

Мигрантлар касаба уюшмаси Марказий Осиё давлатлари билан виза режимини жорий этиш тарафдори

Мигрантлар касаба уюшмаси раҳбари Ренат Каримов Россия ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида виза режими жорий этилишини қўллаб-қувватлашини билдирди. Унинг сўзларига кўра, виза режими меҳнат муҳожирлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг меҳнат шароитларини яхшилашга ёрдам беради. Каримов виза режимининг жорий этилиши муҳожирлар ва иш берувчилар ўртасида расмий меҳнат шартномалари тузилиши...

Диққат! Москвада хавфсизлик камарини тақмаган йўловчилар учун ҳам жарима ёзилади

21 сентябр куни Москва йўл камералари йўловчиларнинг хавфсизлик камарини тақмаслик ҳолатларини қайд эта бошлади. Бу эса ҳайдовчи ва йўловчилар пойтахт йўлларида ушбу қоидага эътиборли бўлишлари кераклигини англатади. Москва транспорт департаменти тақдим этган маълумотларга кўра, камарсиз йўловчилар учун автомобил эгалари жавобгар бўлади. Жарима миқдори 1 минг рублни ташкил қилади. Ушбу...

Ўзбекистонда 25 мингдан кўп фуқаролиги йўқ кишилар яшайди

Бу – Марказий Осиё минтақасидаги давлатлар орасида энг катта кўрсаткич. Тошкент шаҳрида Фуқароликка эга эмаслик масалалари бўйича таҳлилий маъруза ва Парламентлараро Иттифоқ ҳамда БМТ Қочоқлар ишлари бўйича олий комиссари Бошқармасининг парламент аъзоларига мўлжалланган фуқаролик ва фуқаросизлик масалаларига оид йўриқномаси ўзбек тилидаги нашрининг тақдимоти бўлди. Тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон...

Саратовда бўлган аварияда ўзбекистонликлар ҳалок бўлди

Саратов яқинида Ўзбекистон фуқаролари иштирокида ЙТҲ содир бўлди, натижада икки киши ҳалок бўлди, бир неча киши жароҳат олди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар бермоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа соат 12:10 атрофида Саратов вилояти Федоров туманидаги Мокроус қишлоғи яқинида содир бўлган. Унда “Scania” юк машинаси ва “Лада Ларгус” енгил автомобили...

Москвага рейсларнинг кўпи бошқа аэропортга ўтказилмоқда

Uzbekistan Airways компанияси 2023 йил 1 октябрдан бошлаб Москванинг “Домодедово” аэропортига учаётган рейсларнинг аксар қисмини “Внуково” аэропортига йўналтирмоқда. Буни авиакомпания ўзининг телеграм каналида “янада қулай шароитлар яратиб бериш мақсадида” амалга ошираётганини ёзган.  “2023 йил 1 октябрдан HY601/602 ва HY603/604 авиақатновлари Тошкентдан Домодедово халқаро аеропортига (DME) амалга оширилиши давом этади....

Ленинград вилоятида ўзбек ва тожик тилларида урушга таклиф қилинган билбордлар пайдо бўлди

“Иоаннъ” телеграм канали муаллифларининг хабар беришича, Ленинград вилоятида ўзбек ва тожик тилларида Украинадаги урушга чақирилган ёзувли билбордлар пайдо бўлган. Афтидан, таклифлар меҳнат муҳожирларига қаратилган. Бундан ташқари, “махсус операция”  иштирокчиларига тўланадиган тўловлардан ташқари, ер участкалари ҳам таклиф этилмоқда. Бундай маълумот кампанияси, хусусан, Ленинград вилоятида Россия фуқаролари орасидан кўнгиллилар билан боғлиқ...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya