Turkum: Хабарлар

МИГРАНТЛАР УЧУН ХАЙРИЯ ОШИГА МАРҲАМАТ!

20 апрель, шанба куни соат 13:00 да Москва шаҳрида Россия Қизил Хоч ташкилоти (Российский Красный Крест) ва  www.migrant.mobi ахборот-хизмат портали томонидан меҳнат миигрантлари учун хайрия оши ташкил қилинади. Тадбирда Россия Қизил Хоч ташкилоти (Российский Красный Крест) кўнгиллилари томонидан ташкилотнинг фаолияти, меҳнат мигрантларини тиббий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида маълумотлар берилади. Шунингдек, сизни ҳуқуқшунос...

Ўзбекистон Миграция бўйича халқаро ташкилотга (МХТ) аъзо бўлди

Ўзбекистон Миграция бўйича халқаро ташкилотга (МХТ) 173-аъзо давлат сифатида қабул қилинди. Миграция бўйича халқаро ташкилот (МХТ) – БМТ Миграция агентлиги Кенгашининг Женева шаҳрида очилган 109-сессиясида овоз бериш натижасида Ўзбекистон Республикасининг МХТга аъзо бўлиш тўғрисидаги мурожаати қўллаб- қувватланди.

Ўзбекистондан халқаро йўналишларда қатнайдиган поездларга янги чегирмалар: поездга қанча эрта чипта олсангиз, шунча арзон тушади

«Ўзтемирйўлйўловчи» акциядорлик жамияти томонидан 2018 йил январь ойидан бошлаб халқаро йўналишларда қатнайдиган йўловчи поездларига чипталарнинг олдиндан харид қилиш муддатига қараб чегирмалар белгиланди. Бу ҳақда жамият ахборот хизмати хабар берди.

Россия шаҳарларига Ўзбекистондан қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади

«Ўзтемирйўлйўловчи» акциядорлик жамияти жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб бир қатор халқаро йўналишларда қатнайдиган йўловчи поездлари учун қўшимча қатновларни йўлга қўяди. Бу ҳақда жамият ахборот хизмати хабар берди

Ақтўбе фожиаси оқибатлари бўйича Ўзбекистон ҳукумати қарори: чипталар нархи арзонлаштирилади

Йўловчи автотранспортида фавқулодда вазиятлар профилактикаси ва уларнинг олдини олиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасидан ташқарига чиқаётган фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга доир шошилинч чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори имзоланди.

Мирзиёев: «Қозоғистондаги фожиа халқимизга етарли шароит яратиб бермаганимизни исботлаб турибди» (видео)

Қозоғистонда ёниб кетган автобус фожиаси оқибатида Ўзбекистон фуқароларининг ҳалок бўлиши ушбу юртда аҳолининг меҳнат қилиши учун етарли шароит йўқлигини исботлаб турибди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида айтиб ўтди.

Оқтўба фожиасида ҳалок бўлган 52 ўзбекистонлик рўйхати эълон қилинди

Қозоғистонда ҳалок бўлганларнинг жасадлари Тошкентга олиб келинди Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 18 январь куни Қозоғистонда автобуснинг ёниши натижасида ҳалок бўлган 52 Ўзбекистон фуқароси ҳақида маълумот берди.

Мигрантларга хориж ҳайдовчилик гувоҳномалари билан ишлаш тақиқланди

Маълумки, 2017 йилнинг 1 июнидан 2013 йил 7 майда қабул қилинган №92 ФЗ Федерал қонун кучга кирди. Унга кўра, Россия ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган чет эл фуқаролари РФ ҳудудида тижорий транспортлар, юк ташиш машиналари, автобус ва таксиларни бошқариши, иш берувчилар эса хориж ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлган ҳайдовчиларни ишга олиши тақиқланди....
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya