ҚУРУВЧИНИНГ КУНДАЛИГИДАН — ОЛИЙ МАЪЛУМОТЛИ «ДВРОНИК»

Мусофирчиликда касбимиз сабабли ҳар хил одамларни кўрамиз, турфа тақдирларни эшитамиз. Одатдагидек янги олган ишимиз, яъни бир хоналик уйнинг ички таъмирлаш ишларни бошлагандик. Эски девор ва полни бузиб, тахталарни майдалаб халталарга солдик. — Мен пастга тушиб атрофни тозалаш ишлари билан шуғулланувчи одамни топиб келай, савдомиз келишса шу қопларни ахлат ташланадиган қутига...








