Maqola

4 138 03/04/2016

evroset

2016 йил 4 апрелдан бошлаб Москва ва Москва областидаги “Евросеть” салонларида меҳнат патенти тўловларини тўлаш мумкин. Бу ҳудудларда “Евросеть”нинг 600 та тармоғи фаолият юритмоқда.

Меҳнат патентига “Евросеть” тармоғи орқали тўловни амалга ошириш осон ва жуда қулай.

ТЎЛОВ ҚУЙИДАГИЧА АМАЛГА ОШИРИЛАДИ:

1. Кассада салон хизматчисига ҳужжат ва пулларни узатасиз.

2. Салон хизматчиси бир неча дақиқада тўловни амалга оширади.

3. Чек ва хужжатларни қайтиб оласиз.

КЕРАКЛИ ХУЖЖАТЛАР:  паспорт, патент, ИНН.

ҚУЛАЙЛИК: Москва ва областдаги барча транспорт тармоқлари йўллари ва метро бекатлари яқинида “Евросеть” салонлари жойлашган. Навбат деярли кутилмайди. Тўловни амалга оширишни хизматчиларнинг ўзлари амалга оширади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya