Москвада мигрант олти ёшли қизчани бўғиб ўлдирмоқчи бўлгани айтилмоқда.
Воқеа Новочеркасский бульваридаги “Мясновъ” дўконида содир бўлган. Қирғизистонлик 43 ёшли муҳожир ароқ сотиб олиб, кассага етмай ичиб олган, кейин эса кутилмаганда навбатда турган норасида қизчага ҳужум қилган. Қизнинг отаси полиция етиб келгунига қадар жиноятчини зарарсизлантирган.
Эркак ўз ҳаракатини шунчаки ҳазил қилмоқчи эканлиги билан изоҳлаган. Ҳозир у билан пойтахт Тергов қўмитаси ишламоқда. Сўроқ пайтида у айбини тан олди ва тавба қилди. Вояга етмаган болани безорилик мақсадида ўлдиришга уриниш бўйича жиноят иши қўзғатилди.