Калуга шаҳрида яшовчи ўз квартирасида 64 нафар муҳожирни рўйхатга олган. Уй эгаси бу хизмати учун муҳожирлардан бир тийин ҳам олмай, уларнинг вилоят марказига жойлашиши учун меҳр-оқибати туфайли ёрдам берганини иддао қилмоқда.
Бу ҳақда пайшанба, 21 декабр куни ИИВ вилоят бошқармаси хабар берди.
Айтишларича, ушбу факт бўйича жиноий иш очилган.
Маҳаллий фуқаронинг полицияга айтган сўзларига кўра, у рўйхатга олинганларни уй-жой билан таъминлашга тайёр, бироқ улар у билан яшашни истамаган.
Эслатиб ўтамиз, Калуга вилоятида муҳожирларга ёрдам бериш истагида бўлганлар сони ортган. Хусусан, Калугада яшовчи бир аёл ўз квартирасида 43 нафар хорижликни рўйхатдан ўтказган.