Maqola

710 19/01/2024

Иркутскда Ички ишлар вазирлигининг миграцияга масъул икки ходимига нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

Улар ноқонуний миграцияни ташкил қилиш учун пора олганликда айбланмоқда. Тергов маълумотларига кўра, бу ходимлар 2021 йилдан ҳозиргача шу ишни қилишган. Уларга бир нечта маҳаллий фуқаро шерик бўлган.

Полиция хорижликларга меҳнат патентини олишга ёрдам бергани учун пора олган. Бунинг натижасида муҳожирларнинг Россияда қолиши қонунлаштирилган.

Шу билан бирга, олинган пора миқдори, шунингдек, ушбу Ички ишлар вазирлиги ходимлари қўлидан ўтган хорижликлар сони ошкор этилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Иркутск вилотятида 2024 йил учун чет эллик ишчилар учун патент тўлови миқдори 9144 рублга тенг.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya