Maqola

515 27/01/2024

Ҳозирча бундай камералар Свобода кўчасида ишлай бошлаган. Бу ҳақда Москва транспорт департаментининг Телеграмдаги расмий каналида хабар берилди.

Трамвай йўлларида йўловчиларнинг трамайга чиқиб, тушиш вақтидаги хавфсизликларини таъминлаш мақсадида камералар энди трамвай йўлида қоидаларни бузган ҳайдовчиларга 1500 минг рубл миқдорида жарима солади.

Трамвай бекатида тўғри ҳаракатланиш учун “Диққат, йўловчи!” («Внимание, пассажир!») кўрсатмасига амал қилиш керак:

  • маълумот тахтаси ёқилганда ҳайдовчи махсус белги ёки трамвай олдида тўхташи керак;
  • дисплей ўчганда, шунингдек, йўловчилар бўлмаганида, ҳайдовчи ҳаракатланиши мумкин.

Москва транспорт бошқармаси бошлиғи Максим Ликсутовнинг сўзларига кўра, бундай камералар тез орада бошқа жойларда ҳам ўрнатилади.

Мигрант ҳайдовчилар ушбу қоидаларга эътиборли бўлиши керак. Чунки иккита жаримадан сўнг Россияга келиш учун тақиққа тушиб қолиш мумкин. Трамвай жамоатчилик транспорти саналади ва бу борада қоидани бузиш жамоатчиликка хавф солиш ҳисобланади. Судлар бундай жаримлар туфайли қўйилган “тақиқлар”ни ечишда ҳайрихоҳ бўлишмайди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya