Мигрант таксичи хитойлик йўловчининг пулини алдаб олмоқчи бўлган, сўнг уни пичоққа ўхшаш нарса билан қўрқитиб, қароқчилик қилганликда гумон қилинмоқда. Россия Ички ишлар вазирлигининг Москва шаҳридаги Шимолий-Ғарбий маъмурий округи бўйича жиноят қидирув бўлими ходимлари строгинолик ҳамкасблари билан биргаликда 30 ёшли ноқонуний такси ҳайдовчисини хорижлик фуқарога нисбатан талончиликда гумон қилиб қўлга олишди, деб хабар берди ИИВ Бош бошқармаси матбуот хизмати.
Дастлабки маълумотларга кўра, Шереметьевода “таксичи” йўл нархини 1,3 минг рубл деб эълон қилган, кейин эса хитойлик келган йўловчига бу нарх бир километр учун эканлигини айтган. Чет эл фуқароси бошқа таксига буюртма бериш учун машинани тўхтатишни сўраган. Шундан сўнг ҳайдовчи уни пичоққа ўхшаш нарса билан қўрқитиб, 49 минг рубл ўтказишни талаб қила бошлаган. Сайёҳ ҳаётидан қўрқиб талабларни бажаргандан сўнг Москва ҳалқа йўлида қолдириб кетилган. Хитойлик дарҳол ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига мурожаат қилган. Айбланувчи қамоққа олиниб, тергов давом этмоқда.