Maqola

708 09/02/2024

“Яндех Аренда” хизмати экспертларининг фикрига кўра, Москвада ижарага бериладиган уй-жой нархи 2023 йилда ойига 99 минг рублгача сезиларли даражада ошган.

Нархларнинг энг катта ўсиши 112 фоизга Тверской туманида қайд этилган, бу ерда ўртача квартирани ижарага олиш нархи 157 минг рублга етган. Пресненский туманида нархлар 75 фоизга ошиб, 122 минг рублни ташкил қилди. Нархлар Марьина Рощада (55 фоизга, 80,2 минг рублгача) ва Раменкида (48 фоизга, 79,3 минг рублгача) сезиларли даражада ошди.

Бироқ, баъзи ҳудудларда ижара нархи арзонлашгани ҳам қайд этилган – Михайлово-Ярцевское посёлкасида квартираларнинг нархи 30 минг рублгача (14 %), Воскресенский посёлкасида эса 42 минг рублгача тушган (8 %).

Шунингдек, тўрт ва ундан ортиқ хонали квартиралар учун нархларнинг фаол ўсиши кузатилмоқда. Москвада бир хонали квартирани ижарага олишнинг ўртача нархи 63 минг рублни ташкил этади (26 % ўсиш), студия учун эса 55 минг рубл (22 %) тўлаш керак бўлади.

“Яндекс Аренда” хизмати раҳбари Роман Жуковнинг таъкидлашича, нархларнинг ошиши, жумладан, кўплаб кўчиб кетганларнинг Россияга қайтиши билан боғлиқ. Йил охиригача Москвада ижара ҳақи яна 10-15 фоизга ошади, деб тахмин қилинмоқда.

2023 йил декабр ойида РИА Недвижимость томонидан сўралган риэлторлар Москвада ҳали ҳам олти миллион рублгача квартира сотиб олиш мумкинлигини маълум қилишган. Гап 20 квадрат метргача бўлган, ижараси оммабоп студиялар ҳақида кетмоқда.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya