Maqola

1 334 14/02/2024

Охирги кунларда МВДнинг сайти ишламаётган эди. Бирор маълумот олиш ёки сайтдаги хизматдан фойдаланиш имконсиз бўлиб қолганди. Аммо бир неча кун ўтиб, Россия Ички ишлар вазирлигининг сайти қайтадан ишлай бошлади. Сайтда мигрантлар учун хизматлар бўлимида, масалан, Россия фуқаролигига ҳужжат топширганларнинг аризаси қабул қилинган ёки қабул қилинмаганини текшириш имконияти бор.

Шунингдек, ВНЖ тайёр бўлганини текшириш хизмати бор. Энди ВНЖ тайёр бўлганини текширишда паспорт маълумотларини ДУЛ номери сўралган қаторга киритиш керак.

РВПнинг тайёрлигини текшириш саҳифасида ҳам ўзгаришлар бор.

Мигрантлар учун МВД сайтидаги сервислар қаторидан Фуқаролик бўйича аризани текшириш имконияти 2017 йили олиб ташланган эди. Фуқароликка ҳужжат топширганларнинг аризаси қабул қилинганини текшириш имконияти ҳам қайтарилган. Фуқаролик бўйича жавобни ушбу линк орқали текшириш мумкин.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya