Maqola

527 02/01/2024

Кечки овқатни муайян вақтда истеъмол қилиш қоматнинг ихчамлиги, иммунитет тизимини қўллаб-қувватлашга ва иш кунидан кейин қувватни тиклашга ёрдам беради, дейди диетолог Ирина Писарева.

Мутахассиснинг фикрига кўра, овқат ҳазм қилиш жараёни дам олишга халақит бермаслиги учун кечки овқатни ўз вақтида ейиш жуда муҳимдир.

— Кечки овқат учун оптимал вақт 18 дан 19 соатгача. Чунки ухлашдан 2-3 соат олдин овқат ҳазм бўлиши учун вақт бўлади ва тана тунда дам олади, – деб тушунтиради диетолог.

Шу билан бирга, кечки таом енгил бўлиши керак. Писареванинг сўзларига кўра, тез ҳазм бўладиган оқсилдан тайёрланган таомлар: ёғсиз балиқ, товуқ, курка гўшти, тухум, шунингдек, творог ёки йогуртга ўхшаш сут маҳсулотлари айни муддаодир. Аммо кечки менюдан ёғларни олиб ташлаш лозим.

— Асосий таомга гарнир сифатида сабзавотлардан тўқима манбаи сифатида фойдаланиш яхши. Уларни хом ёки грилда пиширган ҳолда истеъмол қилиш мумкин, – деган шифокор.

Писарева таомларга мавсумий ўтлар ва зираворлар қўшишни маслаҳат берган:

– Бу салат, укроп, петрушка, райҳон бўлиши мумкин. Рациондаги зираворлар қишда айниқса муҳимдир: улар нафақат таомнинг таъмини очибгина қолмай, балки иммунитет тизимини мустаҳкамлайди. Буларга қалампир, куркума ва розмарин ҳам киради.

Бундан ташқари, экспертнинг фикрига кўра, кечки рационга уйда тузланган карам, кимчиларни ҳам қўшса бўлади. Қатиқ билан салат ҳам яхши наф беради.

Порция ҳажми, шифокор таъкидлашича, 250-300 граммдан ошмаслиги керак, шундан 100-150 грамм сабзавотларга, қолганлари эса оқсилга тўғри келади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya