Maqola

1 182 22/01/2024

Энди бутун Қозоғистон вақти Ўзбекистон билан бир хил бўлади.

“Қозоғистон Республикаси ҳудудида вақтни ҳисоблаш тартиби тўғрисида”ги ҳукумат қарорига тегишли ўзгартиришлар киритилди. 29 февралдан 1 мартга ўтар кечаси Остона, Олмаота, Чимкент, Оқмола, Олмаота, Жамбул, Қарағанда, Қўстанай, Павлодар, Шимолий Қозоғистон, Туркистон, Шарқий Қозоғистон вилоятлари ҳамда Абай, Жетису, Улитов вилоятларида соат миллари 1 соат ортга силжийди.

Ҳозирда Қозоғистонда иккита вақт зонаси қўлланилади: UTC+5 ва UTC+6. Мамлакат ҳудудининг катта қисми (ғарбий вилоятлар бундан мустасно) UTC+6 зонасида жойлашган. Бироқ қозоғистонлик олимлар айнан UTC+5 вақт зонасида маҳаллий аҳоли табиийга яқин вақтдан фойдаланишини аниқлашди.

“Тана физиологияси ва фаолияти, гормонал мувозанат нуқтаи назаридан, биз UTC+5 вақт зонасига ўтиш билан биз уйғонамиз, уйғоқ бўламиз ва танамизнинг биологик соатига мувофиқ ухлаймиз, деган фикрдамиз”, – дейди Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фан ва кадрлар бошқармаси директори Даулет Алдингуров.

2023 йил февралида “қозоғистонликларнинг қайта-қайта мурожаатлари туфайли” ушбу масала бўйича ишчи гуруҳ тузилган эди. Унинг таркибига турли соҳа мутахассислари кирди. Уларнинг фикрича, ягона вақт зонаси турли ҳудудлар аҳолиси ўртасидаги вақт тўсиқларини бартараф қилади, транспорт ва бошқа коммуникацияларни мувофиқлаштиришни яхшилайди, бизнес юритиш ҳамда давлат органлари ва фавқулодда вазиятлар хизматларининг ўзаро ҳамкорлигига фойдали таъсир кўрсатади.

Шуни ҳам эслатиб ўтиш жоизки, 1990 йилгача Ўзбекистонда ҳам икки соат минтақаси жорий этилган ва уларнинг чегараси Жиззах ҳамда Самарканд вилоятлари чегарасидан ўтган эди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya