Maqola

1 880 01/02/2024

Ҳар йили 1 мартагача Россиядаги юридик шахслар Солиқ идораларига ҳисобот топширишади. Шу ҳисобот даври тугагунча, патент билан расмий ишлаётган мигрантлар ўтган йилда ортиқча тўланган даромад солиқларини қайтариш учун ариза ёзишга улгуришлари керак.

Ортиқча тўланган даромад солиғи, деб нимага айтилади? Гап шундаки, меҳнат муҳожирлари патентга тўлайдиган пуллари даромад солиғи саналади. Расмий ишлаётган мигрантлар учун иш берувчилари ҳам Меҳнат қонунчилигига асосланиб, даромад солиғини тўлашади. Шунда бир мигрант ҳам иш берувчиси орқали, ҳам ўзи патентга тўлаётган пуллари орқали икки тарафдан бир солиқни тўлаётган бўлади.

Шунинг учун Россия Солиқ қонунчилиги бир солиқни ортиқча, деб ҳисоблаб, қайтариб бериши мумкин.

2019 йилдан бошлаб Солиқ тизимида ўзгаришлар бўлмоқда. Охирги ўзгаришларга кўра, мигрантлар ортиқча тўланган солиқларини қайтариш учун иш берувчисига ариза билан мурожаат қилиши керак.

Иш берувчиси мигрантнинг аризаси, тақдим қилган чекларига асосланиб, Солиқ идорасидан ортиқча тўланган даромад солиғини қайтариш учун билдиришнома олади.

Иш берувчиси билдиришнома олган кунидан бошлаб, билдиришномада кўрсатилган муддатга солиқларни қайтариб бериши мумкин.

Шунинг учун расмий ишлаётган мигрантлар патент тўлаётганликларини ва ортиқча даромад солиғини қайтаршни сўраб, ариза билан мурожаат қилишни кечиктирмасликлари керак. Аризани хоҳлаган вақтингиз иш берувчига беришингиз мумкин. Лекин қанча эрта берсангиз, шунча яхши.

Ариза эркин шаклда рус тилида ёзилади ва албатта патент ҳамда патентга тўланган чеклар нусхаси билан бирга иш берувчига топширилади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya