Maqola

866 05/12/2023

Россия Федерациясига келган мигрантлар Россия қонунлари ва анъаналарини ҳурмат қилишлари керак. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради ТАСС.

https://youtu.be/nAoXOmjru3k

“Бу дегани, одамлар тил ва миллий-маданий нуқтаи назардан тайёр бўлиши керак”, – дея таъкидлаган Путин.

Унинг сўзларига кўра, меҳнат муҳожирлари рус анъаналарини билиши, қонунларни ҳурмат қилиши ва уларга риоя қилиши шарт. Шу билан бирга, президент Россия иқтисодиёти манфаатлари учун меҳнат ресурсларини жалб қилиш зарурлигини таъкидлади.

Путиннинг айтишича, Россия Федерацияси МДҲ давлатларида рус тилида ўқитиладиган мактаблар очмоқда ва бошқа тадбирлар ўтказмоқда. Президентнинг фикрича, Россия маданий давлат сифатида мигрантлар ҳуқуқларини таъминлаши керак. Давлат раҳбари Россия Федерациясига муҳожирларни жалб қилишда этник-маданий мувозанатни сақлаш зарурлигини таъкидлади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya