Maqola

1 075 28/07/2023

Меҳнат миграцияси Россияга инқироз даврида омон қолишга ёрдам берадиган механизмдир, чунки у ўнлаб йиллар давомида “қария Европа”ни қутқариб келмоқда.

Росстат маълумотларига кўра, 2023 йил май ойида туғилиш кўрсаткичи ўсди ва 104 534 чақалоқни ташкил этди. 2022 йил май ойида 103,2 минг бола туғилган эди. Шу билан бирга, 2023 йилнинг беш ойида 511 минг 722 чақалоқ, 2022 йилнинг шу даврида 523,2 минг бола туғилган. Шу тариқа, 2023 йилнинг январидан майигача бўлган даврда туғилиш даражаси 2,2 фоизга камайди.

Бундан ташқари, маълумотда “табиий пасайиш 48 минг 223 кишини ташкил этди, бу 2022 йил май ойига нисбатан 9,85 фоизга юқори. 2023 йилнинг январ-май ойларида ўлим даражаси 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 14,8 фоизга камайган. Гўдаклар ўлими 2022 йилнинг январ-май ойларига нисбатан 12,2 фоизга камайди”, дейилган.

Шундай қилиб, Россияда туғилишнинг бироз ўсишига қарамай, мутахассислар демографик инқироз ва демографик жарлик ҳақида гапиришмоқда.

“Евразия” меҳнат низоларини ечишга кўмаклашиш маркази раҳбари Константин Смуригиннинг таъкидлашича, Россия ўттиз йилдан буён “демографик жарлик”да қолмоқда.

“Бу Иккинчи Жаҳон урушининг акс-садоси ва оғир 90-йилларнинг мероси. Демографларнинг фикрига кўра, ҳозир 80-90-йилларда туғилган аёлларнинг вояга етган даври. Илмий доираларда бу “демографик жарлик”нинг учинчи тўлқини деб аталади. Аммо бу моҳиятни ўзгартирмайди. Йигирманчи асрнинг сўнгги ўн йиллигида Россияда РСФСРда 1980-йиллардагига қараганда 40% камроқ одам туғилган”, – дейди эксперт.

Россия Давлат ижтимоий университети (РГСУ) биринчи проректори Жўмарт Алиевнинг қўшимча қилишича, 2018 йилдан буён Россия аҳолисининг сони сўнгги беш йилда 1 миллион 300 минг кишига, яъни 1 фоизга яқин қисқаришда давом этмоқда.

“Демографик статус-квони сақлаб қолиш учун туғилиш коэффициенти ҳар 1000 аҳолига 13-14 кишини, мамлакат аҳолисини кўпайтириш учун эса бу кўрсаткич 1000 аҳолига тахминан 17 кишини ташкил этиши керак. Бугунги кунда эса натижа 9-10 нафар янги туғилган чақалоқ атрофида ўзгариб туради”, – дейди биринчи проректор ва бу ҳолат фавқулодда демографик чораларни талаб қилади.

Константин Смуригин Европа давлатларини мисол қилиб, меҳнат миграцияси демографик вазиятни қисман сақлаб қолишга ёрдам беради, дейди.

“Мамлакатда туғилишни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар ишламоқда ва ўз самарасини бермоқда, аммо қисқа муддатда мўъжиза бўлишини кутмаслик керак. Тўғрисини айтсам, Ғарб давлатларида ҳам вазият боши берк кўчага кириб қолган. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига кўра, битта ишлайдиган одам икки ёки уч ногиронни “боқишга” мажбур бўлади. Меҳнат миграцияси эса Россия инқироз даврида омон қолишга ёрдам берадиган механизмдир, чунки у ўнлаб йиллар давомида “қария Европа”ни қутқариб келмоқда”, – дея таъкидлайди Смуригин.

Демографларнинг маълумотларига таяниб, у 146 миллион аҳолини сақлаб қолиш учун Россия энди ҳар йили бир миллионгача одамни жалб қилиши кераклигини қўшимча қилади. Ва буни ҳар йили 21-асрнинг охиригача бажариш талаб этилади.

“2022 йилда Россияга 3,47 миллион меҳнат муҳожири келган. Бу ўтган йилга нисбатан 33 фоизга кўпдир. Ва булар нафақат собиқ СССР давлатларидан, балки “нодўст” деб аталадиган мамлакатлардан келган меҳнат муҳожирларидир, – дея таъкидлайди Константин Смуригин.

Унинг сўзларига кўра, россияликлар чет элликлар иш жойларини “олиб қўйишидан” қўрқмасликлари керак. Энди Россияда меҳнат бозори ҳозирда иқтисодиётнинг барча тармоқларида танқисликни бошдан кечирмоқда ва у фақат ошишда давом этади.

“Миграция замонавий ривожланган мамлакатларга барқарор аҳоли сонини сақлаб қолиш имконини беради. Фақат табиий ўсиш бу вазифани бажара олмайди. 2022 йилда Россияда 35 ёшгача бўлган ишчилар сони 1,3 миллион кишига камайди, бу статистик маълумотларни йиғишнинг бутун даври учун энг юқори кўрсаткичдир”, — дейди эксперт.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya