Maqola

869 06/10/2022

Расмий маълумотларга кўра, мамлакат ҳукумати 300 минг нафаргача россияликни ҳарбий хизматга жалб қилмоқчи. ОАВ хабарларига кўра, Россияда “қисман сафарбарлик” доирасида миллиондан ортиқ киши хизматга чақирилиши мумкин.

Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги раҳбари Владимир Колокольцев сафарбарлик эълон қилинганидан сўнг полиция ходимларига Россиядан чиқиб кетишни тақиқлади.

Бу ҳақда 47 news, «Вестник АТОР» ва Baza телеграм каналлари хабар берди.

“Медуза” нашрининг ёзишича, полициячиларнинг четга чиқишини тақиқлаш ҳақидаги буйруқ 23 сентябрь куни имзоланган. Унга кўра, сафарбарлик эълон қилинганидан сўнг авиачипта ёки туристик йўлланма сотиб олган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари улардан фойдалана олмайди.

Бу маълумотни «Вестник АТОР» ҳам ўз манбаларига таянган ҳолда тасдиқлади. Бу  21 сентябргача ўз саёҳатини расмийлаштирган полициячиларга таалуқли бўлмаслиги керак. Бироқ, бир ходимга сафарбарлик эълон қилингунга қадар чипта сотиб олган бўлсада, Россияни тарк этиш учун рухсат берилмади, деб ёзади Baza телеграм канали.

Унинг ёзишича давлат сирларига оид маълумотлар билан таниш бўлган полиция ходимларнинг хорижга чиқиш паспортларини олиб қўйиш ҳақида буйруқ ҳам чиқарилган.

21 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин сафарбарлик бошланганини маълум қилганди.
Расмий маълумотларга кўра, мамлакат ҳукумати 300 минг нафаргача россияликни ҳарбий хизматга жалб қилмоқчи. «Медуза» хабарига кўра, Россияда “қисман сафарбарлик” доирасида миллиондан ортиқ киши хизматга чақирилиши мумкин.
Июнь ойи бошида Ички ишлар вазири Владимир Колокольцев пандемия вақтида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг чет элга чиқиш чекловини бекор қилганди.
ИИВ бўлинмалари ходимларининг бориши мумкин бўлган мамлакатлар рўйхатига Абхазия, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь,Вьетнам, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой,Таиланд, Куба, Тожикистон, Туркия, Туркманистон, Ўзбекистон ва Жанубий Осетия бор. Бу ҳақда Asia-Plus нашри хабар берди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya